KFC Ўзбекистон таомлари ҳалолми ёки...

18.06.2019 13:51 1934

Ҳаммамизга маълумки сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда “АҚШ ва Европа давлатларида КФC таомларини ҳаромлиги ҳақида фатво берилди” деган маънода турли гап-сўзлар тарқаб кетди. Бундай хабарлар юртимизда ҳам фаолият юритаётган KFC ошхоналар тармоғи ва унинг мижозлари бўлган мусулмонларни қалбига ҳар хил шубҳаларни солиб турган эди.

Чунки Ислом динида ҳалол ва ҳаром масаласи мусулмонлар учун нақадар муҳимлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, Ислом шариатида ҳалол доираси қанчалик кенг тутилган бўлса, бунинг аксига, ҳаром доираси шунчалик торайтирилгандир. Исломда ҳалол ва ҳаром қилиш ҳуқуқини белгилаш инсонларга берилмаган, балки, у ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққидир.

Azon.uz таҳририяти бундай нозик мавзуда, юртимиздаги мусулмонлар ўртасида турли ноаниқ гап-сўзлар билан эмас, балки аниқ далиллар билан вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида KFCʼнинг Ўзбекистондаги ошхоналар тармоғи раҳбарияти билан боғланди ҳамда KFC таомлари ва уларнинг тайёрланиш жараёни ҳақида қисқача интервью олдик.