Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

КХШТ саммитида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги можаро муҳокама қилинди

322

Унинг таъкидлашича, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги можарони тартиб солиш мураккаб масала. Лекин бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Песков журналистлар саволларига жавоб берар экан:

«Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги вазиятга КХШТ саммитида тўхталиб ўтилди. Иштирокчи давлатлар ўртасида бу зиддиятли вазиятлардан халос бўлиш учун сиёсий ирода бор. Президентлар бу иш зарурлигини тушунишади. Бироқ иш қийин бўлишига қарамай тўхтаб қолмайди», — деди.

Аввалроқ Пашинян КХШТ якуний декларациясини имзолашдан бош тортганди.

Маълумот учун: Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ва чегарачилари ўртасидаги низолар ҳудудига айланиб туради. Бунга сабаб делимитация қилинмаган ерлар бўлиб, у ерларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтишини аниқлаб бўлмайди.

Сўнгги марта жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида икки давлат чегарасида чегарачилар ўртасида отишма бўлган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суткасига беш соат. Тожикистон электр танқислигини бошдан кечирмоқда

509 12:05 27.11.2022

Белгороддаги полигонда ҳалок бўлган Тожикистон фуқаросининг жасади яқинларига топширилди

477 18:25 24.11.2022

Белгороддаги полигонда ҳалок бўлган Тожикистон фуқаросининг акаси Россиядан депортация қилинди

1094 18:55 12.11.2022

Россияда мигрантларнинг йўқолиши кўпаймоқда

663 11:00 07.11.2022

«Тилингизни тушунмаяпман» – Тожикистондаги россиялик  аёл ҳибсга олиниши чоғида жанжал чиқарди

2925 20:00 06.11.2022
« Орқага