Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Киев Россия гвардиясини тинч аҳолини отишда айбламоқда

492

Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия гвардияси ходимларини Киевга муваффақиятсиз ҳужумдан сўнг тинч аҳолининг автомобилларини отиб ташлашда айблади.

“25 феврал куни Кемерово вилояти ва Красноярск ўлкасидан келган Россия гвардияси ходимлари Киевга бостириб киришга уринишдан сўнг олти соатдан кўпроқ вақт давомида Гостомел яқинида тинч аҳолининг автомобилларига қарата ўқ узган” деб баёнот берди жараён ёзиб олинган видеони илова қилган Украина хавфсизлик хизмати.

УХХга кўра, “Кемерово ва Новокузнецкдаги Росгвардия бўлинмалари, шунингдек, Красноярск ўлкасидаги ОМОН ходимлари Киевни эгаллаш бўйича жанговар топшириқни бажара олмай, орқага чекинишди ва Гостомел шаҳарчасининг Шевченко ва Свято-Покровская кўчаларини эгаллаб олди. Шундан сўнг Россия бўлинмалари ходимлари ҳудудни тарк этишга уринаётган тинч аҳоли вакиллари бўлган фуқаролик автомашиналарига олти соатдан кўпроқ вақт давомида ўқ узган”. Украина бўлинмалари узоқ давом этган ўқлар натижасида 5 дан 11 нафаргача ҳалок бўлган ва 6 дан 15 кишигагача яраланган деб тахминий маълумот бермоқда. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Гостомелда яшовчи бир Россия Федерацияси фуқароси ҳамда бир Германия фуқароси ҳам бор.

Ҳокимият томонидан воқеа жойидан эълон қилинган видеода ҳарбий кийимдаги одамлар ва армия машиналари, жумладан, V ҳарфи билан белгиланган ҳарбий машина йўл четидаги ўрмонда тўхтаб турганини кўриш мумкин. Баъзи ҳолларда автомобилларни зирҳли машинадан ўққа тутишган.  ВАЗ 2106 машинасининг ўққа тутилиши видеода кўрсатилган. Полициянинг таъкидлашича, машиналарда ками 38 та, кўпи 128 та ўқ изи бор.

Прокуратуранинг таъкидлашича, 28 сентябрга қадар Россия бўлинмаларининг беш нафар ходими аниқланган.

Красноярск ўлкаси бўйича ОМОН қўмондони Сергей Казеичев, унинг ўринбосари Сергей Вейкколлайнен, Красноярск ўлкаси бўйича Росгвардия бўлими бошлиғи ўринбосари Олег Потопалский ва ОМОН ходимлари Алексей Малахаев ва Никита Гадалов.

Уларнинг барчасига уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш, қасддан одам ўлдириш (Украина Жиноят кодексининг 28-моддаси 2-қисми, 438-моддаси 2-қисми) билан боғлиқликда гумон қилиниб, сиртдан айбланган.

Апрел ойида Россия қўшинлари Киев ва Чернигов вилоятларидан чекинганидан сўнг, улар илгари босиб олган ҳудудларда кўплаб ҳарбий жиноятлар содир этилганлиги тўғрисида далиллар топилди. Шундай жойлардан бири Киев вилоятидаги Буча шаҳри бўлиб, рус қўшинлари чекинганидан сўнг дарҳол олинган фотосуратларда ўнлаб фуқаро кийимидаги ҳалок бўлганларнинг жасадлари, ёндирилган машиналар ва ўқ отиш натижасида вайрон бўлган уйлар кўрсатилган. . Буча мери Анатолий Федорукнинг таъкидлашича, шаҳар Украина назоратига қайтарилганидан кейинги дастлабки кунларда Буча кўчаларида 400 нафар қурбон топилган. Бу шаҳарнинг ҳар бешинчи одами урушда қурбон бўлганини билдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

650 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

284 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

472 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

888 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

659 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1447 17:20 02.02.2023
« Орқага