Украина пойтахти Киевнинг Шевченко туманида портлашлар юз берди, деди шаҳар мэри Виталий Кличко.
“Шевченко туманида - пойтахт марказида бир нечта портлашлар содир бўлди. Барча хизматлар йўлда. Тафсилотлар кейинроқ”, — деб ёзди у душанба куни эрталаб Telegram’да.
Шунингдек, Кличко шаҳар аҳолисини огоҳлантирди:
“Мен барча пойтахт аҳолисига мурожаат қиламан: сигнал вақтида бошпаналарда қолинг. Шаҳарда, агар шошилинч эҳтиёж бўлмаса, бугун бормаслик яхшироқдир. Мен шаҳар атрофи аҳолисидан шуни сўрайман - бугун пойтахтга борманглар."
Львов ва Днепр шаҳарлари ҳам ҳужумга учради
Украина матбуотида Киевдан ташқари Лвов ва Днепр шаҳарларида ҳаво ҳужумлари уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
"Афсуски, бизда ўлганлар ва ярадорлар бор. Илтимос, бункерларни тарк этманг!", деди Зеленский видео мурожаатида.