“Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”

12:45 14.05.2019 306

Аллоҳнинг уйини обод қилувчи саховатли мусулмонлар учун пойтахтимизда жойлашган “Ҳасанхон қори” жоме масжиди зарур манзиллардан биридир.  

Жоме масжиди ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида чойхона учун қурилган бинода фаолият бошлаган. Бино айнан масжид учун қурилмагани сабаб бир қанча ноқулайликлар туғдирган.

Жумладан, таҳоратхона масжид ҳовлисининг ўртасида, яъни асосий хонақоҳ ёнида жойлашган. Намоз вақтида, айниқса жума куни таҳоратхона йўлаги тўсилиб қолади. Яна бир асосий муаммо: қибла дарвоза тарафга мосланиб қолган, ҳовлида намоз ўқувчиларнинг олд тарафидан одамлар кириб келишига тўғри келади.

Бир неча йиллардан бери ушбу ва бошқа камчиликларни бартараф этишга ҳаракат бўлган. Лекин ер майдони йўқлиги сабаб бу ишлар амалга оширилмади.

Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда масжидга туташган маиший бинолар фақат масжид қурилиши учун сотиладиган бўлди. Шу боис, масжиднинг кенгайтирилиши, у ерда янги хонақоҳ барпо этилишида ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. Ажаб эмаски, ҳидоят топгувчилардан бўлсак.

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйларидир. Улар ер юзидаги энг покиза ва тоза маконлардир. Уларнинг минораларидан муаззинларнинг овозлари янграйди, тавҳид калималари такрорланади. Масжидлар устига фаришталар тушишади, раҳматлар ёғилади, масжид аҳлини сакинат ўраб олади, масжид аҳлининг устига баракалар ёғилади. Шундай экан, масжидларни обод қилувчилар улкан мақомда бўлишлари аниқ. 

Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” ("Тавба" сураси, 18-оят).

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”, – дедилар. 

Ҳ/р 2262 6000 0041 3008 7001
МФО 00426

Тошкент шаҳар “O’ZSANOATQURILISH BANK” АТБ “Қатортол” филиали
СТИР 203654666

Пластик карталар:
8600 0332 1408 0929
8600 0329 9552 2299

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!