Наср

Ким бу? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1219

Ошиқ ёрининг остонасига келиб, эшикни тақиллатди. Севгилиси ичкаридан: “Ким бу эшикни тақиллатаётган?”, деб сўради.

Ошиқ: “Менман, мен!”, дея жавоб берди.

Маҳбуба: “Сен бўлсанг, кет бу ердан! Сен ҳали камолга етганинг йўқ”, деди.

Бечора ошиқ ноилож ортига бурилиб кетди. Кун сайин уни ишқ азоби ва севгилисининг ҳасрати чўлғаб борарди. Орадан роппа-роса бир йил ўтгач, яна маҳбубасининг эшигини тақиллатди. Ичкаридан: “Ким бу?”, деган таниш овоз янгради.

Ошиқ: “Эй маҳбуба, бу сенсан, сен!”, деди.

Маҳбубаси: “Ичкарига марҳабо! Бу уй тордир. Унга фақатгина бир жон сиғади. Ип икки тур бўлса, нина тешигидан ўтмайди. Модомики, сен бирсан, келавер!”, деди.

Фоний борлиқ ўзини боқийликка тўла-тўкис топширгандагина, у ҳам боқий ва барҳаётдир.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рассомлар мусобақаси (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1276 18:00 19.07.2019

Қандай ҳадя келтирдинг? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

637 11:30 15.07.2019

Султон ва жория (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

953 19:05 10.07.2019

“Жонимни асрай!” (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1022 19:10 05.07.2019

Мақсадга машаққатсиз етиш мумкинми? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1761 11:45 03.07.2019
« Орқага