Наср

Ким нодонроқ

1782

Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлиги даврида аёнларига мамлакатдаги энг нодон кишини топишни буюради.

Мулозимлар бутун мамлакат бўйлаб қидириб бундай одамни топа олишмади. Бир куни саройга қайтаётган аъёнлардан бири дарахтга чиқиб олиб, ўзи ўтирган шохни кесаётган одамга дуч келади. “Бу дунёда ўзига ёмонлик қиладиган кишидан кўра нодонроқ одам бўлмаса керак”, деган фикрда уни саройга, Муҳмуд Ғазнавий ҳузурига олиб борадилар.

Султон воқеа тафсилотини эшитгач, ундан: “Сени ўзимга вазир қилиб тайинлайман. Сен бунга нима дейсан,” деб сўради.

Шунда у: “Эй ҳукмдор, ўзим ўтирган шохни кесганим учун мени аҳмоқ санаб ҳузурингга келтирдилар. Сен эса менга давлат ишларини топшириб, салтанат дарахтини кесишимни хоҳлаяпсан. Қани энди айтчи, бу дунёда ким нодонроқ? Менми ёки мени ишга таклиф қилганми?” дея жавоб берди.

Форсчадан Дилшод Алиев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Итларимиз шунақа!

1382 12:05 25.07.2019

Мўминнинг меърожи

1545 12:00 23.07.2019

Бола-ку...

1243 16:35 19.07.2019

Эшак ва тулки

2153 09:44 18.07.2019

Аллоҳни зикр қилишнинг жавоби

2478 16:30 15.07.2019

“Сен мендаги гўзалликни кўра олмайсан"

1471 16:54 13.07.2019
« Орқага