Таҳлил

«Ким қолоқ: Исломми ёки сизми?!»

1191

Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади:
"Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди:
"Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз".
Мен дедим:
"100 йил орқага қайтиш деганда султон  Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?
Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми?
Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми?
Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми?
Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми?
Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми?
Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми?
Бу сиёсий томони...

Илмий томондан:
Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми?

Азизлик томондан:
Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди. Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми?

Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда...

Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди. Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми?
Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми?
Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми?
Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми?
Тушунтириб берарсиз...? ".

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туфайл нима туфайли мусулмон бўлди?

101 13:40 28.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

355 23:00 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

317 22:30 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  

839 22:00 27.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

578 19:00 27.01.2020

Анонс: Шайх Рамазон Бутийнинг «Исломда жиҳод» китоби сайтимизда!

623 18:24 27.01.2020
« Орқага