Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кипр: Отатурк ҳақидаги сўз туфайли дарсликлар йиртилади

2577

9 сентябрь куни Кипр президенти Никос Анастастиадес Туркия республикаси асосчиси Камол Отатурк ҳақидаги сўзлар туфайли инглиз тили дарсликларини қайтариб олишни буюрди, деб хабар берган Cyprusbutterfly.

Дарсликда Отатурк «Туркиянинг энг буюк қаҳрамони» сифатида тасвирланган.

«Мустафо Камол Отатурк болалигидан етакчилик фазилатларини кўрсатди, у ҳарбий мактабда ўқиди, кейин офицер унвони билан армияга кетди. Уруш пайтида у мардлик ва жасорат кўрсатди. У замонавий Туркияни яратишни бошлаганда, кўпчиликка ўрнак бўлди ва оддий одамларнинг манфаатларини акс эттирди. У бутун ҳаётини демократия учун курашга бағишлади”, дейилади китобда.

Кипрлик мактаб ўқитувчиси фейсбукда бу сўзлар ёзилган бетнинг расмини жойлаштирган ва уни дарсликлардан олиб ташлашни талаб қилган. Бу гап тезда президентнинг ўзига етиб келди. У дарсликни шахсан таълим вазири билан муҳокама қилишини эълон қилган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги дарсликларни олиб ташлаш қарорини “анахронизм, душманлик ва қабул қилиниши мумкин эмас” деб атаб Отатуркни ҳимоя қилиб баёнот берган.
Кипр Таълим Вазирлиги, Туркия Ташқи ишлар вазирлигига жавобан, Туркия Кипрга таълим борасида талаблар қўйиши нотўғри эканлигини билдирган.

“Ўқув жараёнида иштирок этадиган китобларни танлаш Туркия эмас, Кипр таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Европарламентдаги ягона кипрлик турк Ниёзий Қизилюрек, бу ҳаракатни қоралаб, бундай ишлар фақат тоталитар тузумлар шароитида бўлишини таъкидлаган.

Аввалроқ, Кипр таълим вазирлиги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига  мазкур китобнинг 36-саҳифасини ўқувчиларга топширишдан олдин йиртиб ташлашни буюрган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кипр қуролланишга зўр беряпти

586 10:25 10.10.2022

Кипр қурол сотувчи ва наркобаронларга фуқаролик бергани айтилмоқда

527 19:15 29.08.2022

«Греция ва Арманистоннинг тили бир...» – Никос Дендиас

1012 15:40 28.06.2022

Покистон Кашмир ва Кипр масаласида Туркия билан ҳамфикр

614 11:55 24.06.2022

Туркия: Исроил ва Кипр ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлар провокацион бўлмаслиги керак

1163 17:03 06.06.2022

Тарихда бугун: Кипрда турклар қирғин қилинди

2162 10:59 21.12.2021
« Орқага