Ахлоқ

Кир кийимлар

4280

Эр-хотин янги уйга кўчиб ўтишди. Эрта турган хотин қўшни аёлнинг ювган кирларини дорга илаётганини томоша қилиб, эрига:

- Қарагин, шунчалик ҳам кийим кир бўладими. Тозароқ ҳам ювмабди-я, - деди.

Эр газета ўқиб ўтиргани учун унинг гапларига эътибор бермади.

- Балки, унинг совуни яхши эмасдир, балки у кир ювишни умуман билмас. Кир ювишни ўргатиб қўйиш керак экан, қўшни аёлга. Шундай қилиб, ҳар сафар қўшни аёл кирини ювганда шу гаплар такрорланар эди. Ниҳоят, кунлардан бир кун у деразадан қаради-ю:

- О! Бугун кирлар тоза ювилибди! Кир ювишни ўрганиб олган, шекилли!

- Йўғ-е, - деди эри, - мен бугун эртароқ туриб деразаларимизни ювиб қўйган эдим.

Ҳаётда ҳам шунга ўхшаш! Ҳаммаси биз кўчани кўраётган дераза ойнасига боғлиқ. Бировларни танқид қилишдан аввал, ўзимизнинг қалбимиз ва мақсадларимизнинг тозалигини текшириб олмоғимиз лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эр-хотин аҳил бўлса...

1804 23:20 11.06.2020

Аёл киши ўз эрига нима деб мурожаат қилиши керак?

7895 17:50 09.05.2020

Уйдаги жанжалнинг дориси борми?

1754 04:00 01.05.2020

Ҳиндистон: ҳожатхона ёки ажралиш!

8032 23:30 18.04.2020

Тоҳир Малик: «Эрдан эл, хотиндан эр рози бўлмоғи керак»

2708 07:30 13.04.2020
« Орқага