Ислом

«Китобимни қутқардинг!»

1123

Бир олим, инсоннинг юз тузилишига қараб, унинг характерини аниқлаш соҳасида узоқ йиллар тадқиқот ўтказди. Ниҳоят илмий ишини тугатди. Шу илмга доир мукаммал бир асар ёзиб чоп эттирди.

Бир куни олим сафарга чиқди. Борган шаҳрида бир одамнинг уйида бир кеча меҳмон бўлишга тўғри келиб қолди. Олимнинг илмий хулосаларига кўра, мезбон салбий табиатли инсонлар сирасидан эди. Аммо, у одам олимга жуда меҳрибонлик билан муомала қилиб, турли неъматлар билан икром кўрсатди. Ширин сўзлар билан олимнинг кўнглини олди. 

Олим хайрон эди. Наҳотки, шунча йиллик тажрибаларим хато бўлган бўлса... Олим қанча уринмасин, у одамдан бирон-бир ёмонлигини топа олмади. 

Олимнинг кайфияти тушиб кетди. Ахир, қанча йил умрини кетказиб илмий иш қилган, қанча маблағ кетказиб китоб чоп эттирган эди. Энди у китобни бекор қилиб, хатосини тўғрилаб қайта нашр этдиришга мажбур эди. Бу эса, яна қанча маблағ талаб этарди.

Ниҳоят олимнинг сафари қариди. Ўта мулойим бўлган бу ғаройиб мезбон билан хайрлашиш учун қўл чўзган эди, мезбон олимнинг қўлига бир қоғоз тутқазди. Олим ҳайрон бўлиб қоғозни олди. Қоғоздаги ёзувни ўқир экан, қувончидан бақириб юборди. Қоғозда олимга кўрсатилган хизматлар учун жуда катта пул тўлаши кераклиги ёзилган эди.

Китобнинг катта харажатидан қутулган олим, ҳеч иккиланмай, у одамнинг қўлига сўраган пулини тутқазди:

- Мана ол, дўстим. Сен мени китобимни қутқардинг, - деди олим мамнуният билан.

Шоолим Шомансуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Болани китобга қизиқтириш мумкинми?

884 15:00 15.02.2020

Қуръони каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш мумкинми? (5-мақола)

427 19:40 14.02.2020

“Қуръони карим замонга мос китоб эмасми?!”

1383 12:20 14.02.2020

Майитларни беҳурмат қилган аёл калтакланган

2348 11:20 07.02.2020

Қоҳирада катта китоб ярмаркаси иш бошлади

531 22:00 25.01.2020
« Орқага