Киев шаҳри мэри Виталий Кличко шаҳарнинг Дарницкий тумани рус ҳарбийлари томонидан бомбаланганини маълум қилди.
Кличко Телеграм каналида берган баёнотида “Киев эрталаб бомбардимон қилинди. Шаҳар четидаги Дарницкий туманида портлашлар содир бўлди. Ҳозирда қутқарув ва тиббиёт гуруҳлари воқеа жойида иш олиб боряпти. Қурбонлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда”, дея билдирди.
Кличко Киев аҳолисидан ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришларга қулоқ солишни, шаҳарни тарк этган аҳолига ҳозирча қайтиб келмасликни ва хавфсиз ҳудудларда қолишни маслаҳат берди.
Кеча Украина томони русларнинг Киев вилоятига ҳужумлари сабабли ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 900 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.