Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

366

Германиянинг Афғонистондаги элчихонаси келаси йил бошида ўз ишини тиклаши мумкин. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Яспер Вик маълум қилди.

“Германия элчихонаси ходимлари келаси йил бошида Афғонистонга қайтиши эҳтимоли бор, – деди Вик. – Ўшанда Германиянинг Кобулдаги элчихонаси ҳам ўз ишини тиклаши мумкин”.

Шанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон Франция ва бошқа қатор Европа Иттифоқи давлатлари “Толибон” ҳаракатини расман тан олмаган ҳолда қўшма дипломатик ваколатхона очиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

Аввалроқ “Толибон” делегацияси Қатарда ўндан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар, жумладан, АҚШ, Италия, Британия, Япония вакиллари, шунингдек, Европа кенгашининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашувлар ўтказди. Толиблар барча мамлакатларни “воқеликларни ўз кўзлари билан кўриб баҳолаш ва томонлар ўртасидаги ижобий муносабатларда янги саҳифа очиш учун Кобулда ўз элчихоналарини очишга” чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

251 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

556 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

890 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1016 18:30 24.01.2022
« Орқага