Афғонистон. Кобул шаҳридаги сикҳлар ва ҳиндулар ибодатхонаси ҳудудида портлаш ва отишмалар натижасида икки киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди.
Толибон ҳукумати Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Тоҳур қонли воқеа эрта тонгда Каратъе Парвон ҳудудида содир бўлганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, операция давомида ҳужум қилганлар йўқ қилинган.
“Қуролли ҳужум қурбонлари диндор ва хавфсизлик кучлари аъзоси эди.
Маъбаднинг бир қисми ёниб кетди, яқин атрофдаги бинолар вайрон бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум ҳиндулар ва сикҳлар диний маросимларни ўтказаётган бир вақтда амалга оширилган.
Толибон ибодатхонага олиб борувчи барча кўчаларни тўсиб қўйган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
2020 йил март ойида Кобулнинг Шор бозори мавзесидаги сикҳлар ибодатхонасига ИШИД террористлари томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлган эди.
Афғонистонда яшовчи ҳинду ва сикҳларнинг тарихи минг йиллик тарихга бориб тақалади. Қоидага кўра, жамият вакиллари савдо ва тиббиёт билан шуғулланади.