Ғайридин учун ўқилган Қуръон

23:00 16.02.2019 5054

Италия томонидан Ливиядаги ишғол қилинган ерлар ҳокими - Пьетро Бадольонинг дафн маросимида қатнашиш учун шаҳар олимлари-ю аъёнлари мажбурланди. Уларнинг орасида Шайх Мухтор Ҳурия ҳам бор эди.

Италияликлар унга Қуръондан оятлар ўқиб, Пьетро Бадольонинг руҳига бағишлашни талаб қилишди. Ливияликлар эса, агар шайх буни рад этса, бошларига тушадиган кулфатдан қўрқиб жим бўлиб қолишди.

Лекин шайх бу фикрни табассум билан қаршилади, ва

خذُوهُ فَغُلُّوهُ. ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ. ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ. إِنَّهُ كَانَ لا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ

“Тутинглар уни ва кишанланглар уни! Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни! Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни! Чунки, у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди” ("Ал Ҳааққо" сураси, 30-33-оятлар)ни ўқидилар.

Интернет сарҳадларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!