Янгиликлар

Когондаги вокзалда намозхона бор, таҳоратхона эса...

755

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги 5611-сонли фармонига мувофиқ “Мамлакатнинг халқаро аэропортлари ва темирйўл вокзалларида ибодат қилиш ва таҳорат олиш учун махсус жойлар ташкил қилиш” белгиланган эди.

Куни кеча фейсбук сайтимиз орқали Тошкент шимолий вокзалида мазкур фармон ижроси доирасида ташкил этилган намозхона ва таҳоратхонанинг суратини эълон қилдик.

Хабар сўнгида юртимизнинг бошқа ҳудудларида жойлашган вокзалларда бу борадага ҳолат қандайлиги ҳақида маълумот жўнатишларини сўрагандик. Бугун муштарийларимиз томонидан Когон темирйўл вокзалидаги намозхона сурати жўнатилди.

Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги темирйўл вокзалининг иккинчи қаватда ташкил қилинган, алоҳида хона эмас. Бир томони ойна, бир томони девор бўлган жой жалюзи билан тўсиб, мослаштирилган. Шунингдек, таҳорат қилиш учун алоҳида шароит ҳам мавжуд эмас. Лекин бундай мослаштирилган намозхоналардан 2 та бўлиб аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган.

Яна бир жиҳат, намозхонага олиб борувчи кўрсаткичлар мавжуд эмас. Буни билиш учун вокзал ходимларига мурожаат қилиш керак бўлади.

Бу борадаги изланишларимиз давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Телеграмдаги фирибгар ушланди

1331 20:20 07.02.2020

Шаҳобиддин Маржонийни танийсизми?

1201 22:00 31.01.2020

Чингиз афандига мактублар (43-қисм)

268 20:00 29.01.2020

Чингиз афандига мактублар (41-қисм)

333 20:00 27.01.2020

Чингиз афандига мактублар (36-қисм)

305 20:00 21.01.2020
« Орқага