Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

1513

Бирлашган Араб Амирликлари астронавти Султон ал-Ниядий муқаддас Рамазон ойида орбитада бўладиган вақтда тонгдан то кечгача рўза тутиш йўллари ҳақида ўйлашни бошлади.

"Космос Султони" лақабини олган 41 ёшли астронавт 26 февраль куни SpaceX Falcon 9 ракетасида Халқаро космик станция (ХКС)га учирилади.

Олти ойлик коинотга сафари доирасида март-апрель ойларида Ниядийни Рамазон ойи кутиб турибди.

“ХКС тез ҳаракатланмоқда, демак у Ер атрофида 90 дақиқада айланиб чиқади”, деди у Дубайда журналистларга берган интервьюсида. 

"Кунига ўртача 16 марта қуёш чиқиши ва ботиши кузатилади. Сиз қачон оғиз ёпиш ва очишни режалаштиряпсиз?", дея савол берди журналистлар Султонга.

“Рўзани GMT (Лондон яқинидаги Гринвич қироллик обсерваториясидан ўтувчи астрономик (Ўрта қуёш) меридиан вақти) вақтига қараб тутишни режа қилганман", дея жавоб берди астронавт.

Аслида Ислом шариати узоқ сафарда бўлган ёки соғлиги кўнгилдагидек бўлмаган кишиларга рўза тутмасликка рухсат беради.

Амирликлар армиясида 20 йил хизмат қилган Нияди 2019 йилда Ҳаззаа ал-Мансурийнинг саккиз кунлик миссиясидан кейин Бирлашган Араб Амирликларидан коинотга чиқадиган иккинчи астронавтдир.

У Буюк Британияда электроника ва алоқа муҳандислиги бўйича таҳсил олган, сўнгра Австралиядаги Гриффит университетида "Маълумотлар сиздирилишининг олдини олиш технологияси" бўйича PHD даражасини қўлга киритган.

Астронавтнинг айтишича, олти ой узоқ вақтдек туюлиши мумкин, аммо жадвал тиғиз бўлгани учун у бунга қарши эмас. Султон Ой ва Марсга бўлажак миссияларга тайёргарлик жараёнида микрогравитациянинг инсон организмига таъсирини ўрганади.

БАА космик тадқиқотлар оламига янги кириб келган, аммо анча шиддат билан илгарилаётган мамлакатлардан бири.

2021 йилнинг март ойида у араб дунёсидаги биринчи сайёралараро миссия бўлган Марсга учувчисиз космик кемани жўнатди ва ўтган йили Ойга ровер юборди.

Нияди миссияни бажараётганидан бахтли экани ва ўзи билан оилавий фотосуратлари ва болаларининг ўйинчоқларини ҳам олиб кетишини айтди.

“Спортга муҳаббатим туфайли жиу-житсу формасини ҳам ўзим билан оламан”, дея қўшимча қилди Космос Султони.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

253 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

358 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

439 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

374 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

75 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

266 17:10 22.03.2023
« Орқага