Колумбия Фаластинни давлат сифатида тан олиш фикридан қайтмади

20:30 08.09.2018 580

Колумбия ташқи ишлар вазири Карлос Ҳолмес Трухило мамлакатнинг олдинги президенти Хуан Мануэл Сантоснинг Фаластин мустақиллигини эътироф этиш қарори ўзгартирилмаслигини айтди.

Маҳаллий Ал Темпо газетаси берган маълумотга кўра, АҚШга ташриф буюрган ташқи ишлар вазири Карлос Ҳолмес Трухило конференцияда: “Мамлакатимизнинг Фаластин мустақиллигини тан олиш қароридан қайтиш нияти йўқ. Биз бу фикрдан қайтиш ҳақида ўйламаяпмиз. Ҳамма нарса олдингидай давом этади”, деган.

Шунингдек, у Фаластинни давлат сифатида тан олиш, у билан алоқаларга киришишни англатмаслигини ҳам айтиб ўтди.

Колумбиянинг олдинги президенти Хуан Мануэл Сантос ваколати тугашидан 4 кун олдин 3 августда Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган эди.

Ўтган душанба Колумбиянинг ҳозирги президенти Иван Доки олдинги президентнинг қароридан қайтилмаслигини айтди.

Фаластин ОАВ берган маълумотга кўра, Хуан Мануэл Сантос ваколати тугашидан олдин Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёз Моликийга мактуб йўллайди. Унда Колумбия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини айтади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!