Илм

Коммунист табиб машҳур уламони заҳарлаган...

3312

Ўзимда ҳам бир воқеа содир бўлган. Ўзим кўрган ва бошимдан кечирган воқеа. Атрофимдаги баъзи кишилар ҳам ўз бошларидан шунга ўхшаш воқеани кечиришган. 1957 йилда ёш, коммунист табиб йигитнинг хиёнати туфайли оғир дардга чалиндим. У менга бир бактерияни юқтирди. Уни ҳаворанг бацилла (Blue bacilli) дейишади. Бизнинг юртимизда жуда кам, ноёб ҳисобланади. Мени буйракдаги тошлардан шикоятим бор эди. Вақти-вақти билан бўладиган буйрак хуружларидан пайдо бўладиган оғриқларга чидардим. У оғриқнинг ҳажми қанақа бўлишини бошидан ўтказган билади.  У касалликнинг ёнига яна бир бошқа, ўзим кутмаган касаллик ҳам қўшилди.

Ўша кунларни Дамашқдаги Марказий Сиҳҳат бош шифохонасида ўтказдим. Ундан кейин Буйрак тиббиёт бирлашмасида ётдим. У ерда бир неча ўн ойлаб турдим. Кейин у ердан ҳам чиқдим. Кейин яна ўша шифохонага қайтдим.

Шифохонада ҳар куни икки мартадан сийдик анализ олишарди. Бавлни яхшилаб текширишарди. Иш чўзилиб, юрагим сиқилиб, Аллоҳга юзландим. У Зотдан икки роҳатдан бирини: агар мен учун шифо яхши бўлса, шифо беришини, агар мен учун ўлим яхши бўлса, ўлим беришини сўрардим. Қолаверса, мени яхши кўрадиган жуда кўплаб қариндошлар, дўстлар ҳам, гарчи ўзим бу муҳаббатга лойиқ, ҳақли бўлмасам-да, мен учун дуо қилишарди. Ўша куни ниятимни холис қилиб, Унинг менга шифо беришга қодирлигига ишониб Аллоҳга юзланганимда, оғриқ тўхтади. Буйрак хуружлари узоқлашди. Бавлни эса ҳар кунгидек текширдилар. Қарашса, бавлдаги жуда кўплаб зарарли моддалар, касаллик белгилари камайибди. Шифокорлар ҳайратдан даҳшатга тушишди. Барчалари тўпланиб, баҳс қила бошладилар. Мен уларга: “Бу шифо тиббиётингиз ортидан келди деб ўйлаб ўзларингизни қийнаманглар. Бизларга шифо беришда тиббиётни, дорини сабаб қилган Аллоҳ тиббиёт ва дорисиз шифо беришга ҳам қодирдир” дедим.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Роже Гароди: “Мени коммунист қилган нарса мусулмон ҳам қилди...”

2426 14:20 02.03.2020

Намунавий уйлар энди қурилмайди!

2145 17:00 24.02.2020

Хитой коммунистлари мадрасаларга қарши

2397 17:20 14.02.2020

“Уйғурлар миллий буюмларидан ҳам маҳрум этиляпти”

2042 15:41 16.01.2020

Чингиз афандига мактублар (21-қисм)

916 20:00 01.01.2020
« Орқага