Янгиликлар

Конго: Эбола вирусига чалинган киши вафот этди

821

Конго Демократик Республикасида охирги касал тузалганидан 52 кун зтгач яна бир одам Эбола геморрагик иситмасидан вафот этди, деб хабар берди маҳаллий 7cур7 нашри Шимолий Киву вилояти соғлиқни сақлаш вазирига таяниб.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳан Гебрейсус ҳам Конгода Эбола геморрагик иситмаси рўйхатга олинганини айтган эди.

Нашрнинг хабар беришича, бу ҳодиса Бени (Шимолий Киву провинсияси) ҳудудида қайд этилган.

Шимолий Киву вилояти соғлиқни сақлаш вазири Канера Какуле Моиза томонидан қабул қилинган баёнотга кўра, 26 ёшли бемор электротехника билан шуғулланган. Касалликнинг дастлабки белгилари 27 мартда пайдо бўлиб, 9 апрелда у соғлиғи ёмонлиги сабабли вафот этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миллионлаб боланинг борлиги тан олинмаяпти

790 19:30 12.12.2019

Дунёда 113 миллиондан ортиқ киши очлик гирдобида 

608 19:30 02.04.2019

Конгода 2 миллиондан ошиқ бола очлик оқибатида ўлим ёқасида турибди

981 22:30 10.03.2018
« Орқага