Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Константин Сивков: Қорабоғдаги Арманистон анклавини Озарбайжонга бериш тўғри бўлади

1498

"Ҳозир атрофида шов-шув пайдо бўлган иккита қишлоқ озарбайжонларга берилиши керак эди, чунки у ерда 1991-94 йиллардаги биринчи урушигача улар яшаган", деган ҳарбий эксперт Константин Сивков "ВЗГЛЯД" газетасига "Арман анклави"нинг озарбайжонлар қўлига ўтишини шарҳлар экан.

"90-йилларнинг бошларида арманлар ўзларининг душманларига қараганда кўпроқ жанговар қобилиятини намойиш этиб, Хцаберд ва Хин-Тахер қишлоқларини эгаллаб олди. Кейинчалик Арманистонга келганимда, бу қишлоқларни Озарбайжонга қайтариш кераклигини айтган эдим. Арманистонлик дўстларим мендан қаттиқ хафа бўлишди, лекин мен ўз фикримда қолганман", деб эслайди Геосиёсий муаммолар академиясининг биринчи вице-президенти Константин Сивков.

Унинг фикрига кўра, Қорабоғдаги можаро энди минтақада қолган арманларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда ҳал қилиниши керак. “Озарбайжон аллақачон тинчлик битимини имзолаган ва шу билан Қорабоғдаги арманлар хавфсизлигини кафолатлайди. Ва Хцаберд ва Хин-Тахер қишлоқлари озарбайжонларнинг бўйсунишига ўтказилиши ва арман қуролли тузилмалари тарқатиб юборилиши керак эди. Бунинг устига, бу қишлоқларнинг Арманистон билан бошқа алоқаси йўқ", - деган эксперт.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўғри йўлдан оғишнинг сабаби нотўғри фаҳмлашдир

18 14:30 08.03.2021

Яманда мигрантлар маркази ёниб кетди: қурбонлар бор

62 13:50 08.03.2021

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

160 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

387 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

392 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

684 09:00 08.03.2021
« Орқага