Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Корея: коронавирус тарқатган насроний оқими судга берилди

1146

Бир неча ой аввал Жанубий Кореяда коронавирус тарқалишининг маркази бўлган Дегу шаҳри карантин чораларига тўсқинлик қилиб, оммавий касалланишни келтириб чиқарган насроний диний оқимига қарши фуқаролик даъвосини киритди. Бу ҳақда KoreaTimes нашри хабар бермоқда.

Ўтган пайшанба куни шаҳар маъмурияти Дегу округ судига “Шинчонжи Исо черкови” ва унинг раиси Ли Ман Хига қарши даъво аризасини берди. Шаҳар “Шинчонжи”дан 100 миллиард вон (82,3 миллион АҚШ доллари) миқдорида молиявий компенсация талаб қилмоқда. Бу шаҳар сарфлаган вирус билан боғлиқ сарф-харажатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини ташкил қилади.

Такидлаш жоиз, насроний диндорлар орасида тарқалган оммавий инфекциялар шаҳардаги COVID-19 юкламасининг кўпайишига олиб келди, бу ўз навбатида шаҳарга катта молиявий қийинчиликларни келтириб чиқарган. Вируснинг тез тарқалишини тўхтатиш учун шаҳар карантин ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ ишларга жуда катта маблағ сарфлади.

Дегу шаҳрида COVID-19га чалинган илк бемор 18 февраль куни аниқланган эди. Унинг Шинчонжи аъзоси эканлиги маълум бўлганидан сўнг шаҳар секта фаолларидан ўз аъзоларининг рўйхатини тақдим этишни ва вирусга қарши курашда ҳамкорлик қилишни талаб қилди. Лекин талабларга тўлиқ амал қилинмади. Шунингдек, бу оқим азоларининг кўпчилиги ибодат қилиш ёки Инжил ўқиш учун диний объект сифатида рўйхатдан ўтмаган жойда йиғилишган. Бу эса вируснинг тарқалишига ҳисса қўшган.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг маълумотларига кўра, шаҳарда 6 901 ҳолат қайд этилган ва уларнинг 61 фоизи Шинчонжи аъзоларига тўғри келиши тасдиқланган. Сешанба куни мамлакатдаги умумий касалланганлар сони 12 484 нафарни ташкил қилди, яъни бу рақамларнинг ярмидан кўпи Дегу шаҳрига тўғри келади.

Февраль ойида шаҳар мамурияти бу оқимнинг амалдорлари устидан унинг аъзолари ва объектларининг тўлиқ рўйхатини тақдим этмагани ҳамда шаҳарда карантин ва зарарсизлантириш ишлари бўйича ҳамкорлик қилмагани учун шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Март ойида эса сектанинг биноларида рейд ўтказилган.

Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳарнинг даъво аризасини тайёрлаш гуруҳи раҳбари Жунг Хе Ёнг бундан кўзланган мақсад “COVID-19дан азият чеккан Дегу фуқароларининг кўнгилларига таскин бериш ва “Шинчонжи”ни жавобгарликка тортиш” эканлигини таъкидлади. 

“Биз черковни қонуний жавобгарликка тортамиз ва юқумли касалликка қарши карантин ишлари ва даволаш учун сарфланган харажатларни тўлаттирамиз", – деди у ва шаҳар маъмуриятининг бу оқимга қарши қонуний кураши узоққа чўзилиши мумкинлигини билдирди.

«iHalalexpo 2020» виртуал тарзда бўлиб ўтади

Депутат сўрови ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Корея Республикасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари кучли тўфон сабаб огоҳлантирилди

599 16:30 10.08.2020

Эрон: Корея банклари билан молиявий келишмовчилик

638 11:30 30.07.2020

Исломни танлаган насронийлар: кореялик имом Абдуллоҳнинг ҳикояси

2180 14:17 25.06.2020

Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатиляпти

783 08:00 23.06.2020

Кореяда нолегал ишловчилар сабаб Ўзбекистонга квота камайиши мумкин

1407 16:00 17.06.2020
« Орқага