Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Корея мусулмонлари юртимизга келади

1341

Бугун Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Корея мусулмонлари кенгаши раиси имом Ли Жо Хва (Абдураҳмон Ли) билан учрашув ўтказган.

Корея мусулмонлари федерацияси 1967 йилда ташкил этилган бўлиб,  Корея мусулмонлари талабалари уюшмаси ва Корея Ислом маданияти институтини бошқаради, шунингдек, Қуръон ўрганиш бўйича мадрасаларни қўллаб-қувватлайди. Абдураҳмон Ли Корея мусулмонлари кенгаши раиси бўлиши билан бир қаторда Жанубий Корея мусулмонлар жамоатининг бош имоми сифатида ҳам хизмат кўрсатади.

Музокаралар давомида Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш ва чет эллик саёҳатчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек маданий мерос объектлари ҳамда ислом маданияти билан боғлиқ муқаддас жойларни тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар билан таништирилган. Жанубий Корея томонига Ислом цвилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳонуддин Марғилоний сингари Ўзбекистоннинг таниқли олимлари ва мутафаккирлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилган. Шу кунгача Ўзбекистонда сақланиб қолган ушбу буюк шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ёдгорлик мажмуалари, мақбаралари ва музейлари дунёнинг турли бурчакларидан келган кўплаб мусулмонларнинг зиёратгоҳига айлангани таъкидланган.

Корея мусулмонлари федерацияси раҳбари Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам Имом Бухорий, Нақшбандий ва бошқа уламоларнинг бебаҳо мероси туфайли ислом дунёсида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаган. Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги туризмни қўллаб-қувватлаш учун яратилган қулай шарт-шароитлар мамлакатнинг мусулмон ҳамжамияти орасида машҳурлигини янада оширишига ишонч билдирган.

Ли Жоу Хва ҳозирда Жанубий Кореянинг 45 мингдан зиёд фуқароси Ислом динига эътиқод қилиши, кореялик мусулмонлар ҳар йили Саудия Арабистонига бориб, Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этаётгани ҳақида сўзлаган.

Шу нуқтаи назардан, у Жанубий Корея мусулмонларининг Ўзбекистон бўйлаб сафарларини ташкил этиш имкониятларини таъкидлаб, мамлакатда бутун дунёда ҳурматга сазовор бўлган исломий зиёратгоҳларни зиёрат қилиш имкониятини яратиш истагида эканини билдирган.

Учрашув якунида элчихона ва Корея мусулмонлари кенгаши ўртасида зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро меморандум имзоланган, унда корейс мусулмонларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш бўйича қўшма тадбирлар амалга оширилади . Хусусан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият нормаллашганидан кейин икки мамлакат ўртасида, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида зиёрат-сайёҳлик йўналишлари бўйлаб инфотурлар, чартер рейслар / гуруҳли саёҳатлар ва Корея Республикасидан Ўзбекистонга зиёратчиларнинг ташрифлари, шунингдек исломшунос олимлар иштирокида ташқи конференцияларни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга келади

222 20:00 05.04.2021

Кореяда профессорни ҳақоратлаган ўзбек йигити қамалиши мумкин

1651 18:40 22.03.2021

Малайзия кореялик дипломатлардан мамлакатни тарк этишини талаб қилди

849 20:10 19.03.2021

Ўзбекистон боғчаларига дастурлашни ўргатувчи роботлар тақдим этилди

325 14:05 10.02.2021

Раҳбарга қарши гапириш гуноҳми?

1223 12:10 03.11.2020
« Орқага