Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Кореяда профессорни ҳақоратлаган ўзбек йигити қамалиши мумкин

1887

Халқимизда азалдан оилада фарзанд тарбияси энг муҳим масала сифатида кўрилган. Инсон ўз оиласи даврасида қандай тарбия кўрса, шу тарбиясини жамиятда ҳам намоён этади. Бугунги кунда ўзбек ёшлари дунёнинг кўплаб давлатларида ишда, ёки илм олиш илинжида мусофир бўлиб юрибди. Улар қаерда бўлмасин бизнинг урф-одатларни, тарбиямизни ўзларида акс эттиришмоқда. Илм ўрганиш учун чет эл олийгоҳларига ўқиётган ёшларимиз орасида мақтансак арзийдиганлари жуда кўп. Бироқ улардан баъзи бирлари ўзларининг қизиққонлиги, ёки ўзбекона чапанилиги билан ўзлари таълим олаётган муассаса ўқитувчиларини кўнглига тегадиган сўзлар айтиб, ранжитиб қўяётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Зеро, тил — Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёхуд итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Юртдошимиз ҳам тилини беҳаё сўзлардан тия олмаганлиги сабаб бошига бир талай муаммоларни орттириб олди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда, асосан, TentakMinds телеграм каналида Кореяда таҳсил олаётган бир ҳамюртимиз, профессор ўқитувчисини беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилгани, профессор бўлса, талабани судга бергани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарда ҳамюртимиз қайси олийгоҳда ўқиётгани, профессорни нима учун ҳақорат қилгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Лекин талаба қандай беҳаё ҳақоратли сўзлар ишлатгани каналда ёзиб қолдирилган. Ачинарлиси, бир инсонни қизиққонлиги бутун ўзбек халқига иснод бўлса, иккинчи томони бола ота-онасини кўп ташвишга қўйганидир. Ҳозир талаба Кореяда бекиниб мамлакатдан чиқиб кетиш йўлларини қидирмоқда, лекин суд қарори чиқса, мамлакатдан чиқиб ҳам кетолмай қолади. Суднинг қароридан қатъий назар талабанинг ҳайдалиши ва мамлакатдан депорт бўлиши аниқ. Биз ўз тарбиямизни тўғриламас эканмиз, ҳар ерда панд еяверамиз. Кореяда яшаётган юртдошларимиз орасида бу талабага ёрдам бериш учун ҳаракат қилаётганлари ҳам бор. Улар ҳамюртимиз ўқийдиган таълим муассасаси деканига шундай мактуб ёзишган:

“Ассалому алайкум, ҳурматли Ҳак-Сеон Ким! Аввало, бундай ноқулай вазият юзага келганидан жуда ҳам афсусдаман. Хорижлик талабаларда ҳатто хорижга сафар қилган ҳар қандай дипломатик корпус ходимларида ҳам лингвокултурологик билимлар омборининг бўш эканлиги сезилади.

Баъзи халқлар ўта таъсирчан ва сезувчан бўлсалар, баъзилар бундай эмас. Хусусан, ўзбеклар бу борада сустдирлар. Бировларнинг ҳақоратига эътибор бермайдилар. Чунки ўзбеклар мусулмон бўлгани учун, ислом таълимотида “бировни ҳақоратлаш,  бу — ўзини ҳақоратлашга тенгдир”. Уни шундай қабул қиладилар. 

Ўзбек ёшлари табиатан жуда қизиққон бўлади. Фикр юритилаётган ҳолатлар тез-тез Ўзбекистонда ҳам кузатилиб туради” — мазмунидаги мактуб олийгоҳ деканига юборилган, чиқмаган жондан умид дегандек. Лекин натижа қандай бўлиши аниқ эмас. Бундай ҳолат билим оламан, ишлайман деб чет элга кетмоқчи бўлган юртдошларимизга ўрнак бўлади, деган умиддамиз.  Шундай экан кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни миниб олади, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. 

Одамлар тиллари “эккан ҳосил”лар туфайли жаҳаннамга юз тубан қулайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади. Юқоридаги ҳол бизга ўрнак бўлсин, тилимиз дунё ва охиратга фойдаси бор нарсани гапирсин. Ҳозир ё келажакда зарари тегадиган нарсани гапиришдан тийилсин.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шимолий Корея ҳам Исроилни қоралади

824 12:30 09.06.2021

Самолётда ҳам ҳалол таом буюртма қилиш мумкин...

518 08:05 05.06.2021

Келин томондан “маҳр” олишни тўхтатайлик ёхуд ўзбек қизларининг Кореяга бахт излаб келиши

1658 21:00 19.04.2021

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга келади

312 20:00 05.04.2021

Малайзия кореялик дипломатлардан мамлакатни тарк этишини талаб қилди

958 20:10 19.03.2021
« Орқага