Таҳлил

Кореяда Рамазон қачон бошланиши маълум қилинди

1720

Бу муқаддас ойнинг Кореяда қачон бошланиши ҳақидаги саволларга "ҳозирча билмайман" деб жавоб бериб тургандим. Ҳозиргина Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жойлашган "Ал-Фатаҳ" марказий масжиди имоми Ёсир Ли жанобларидан хабар келди.

Унда айтилишича, Жанубий Кореяда янги ойни ўз вақтида кўриш имконсиз бўлганлиги сабабли Кореяга энг яқин жойлашган мусулмон мамлакат Малайзиядаги Рамазон бошланиши Корея учун ҳам қабул қилинади.

Агар 5 май куни Малайзияда янги ой кўринса, Кореяда Рамазон ойи 6 май душанба кунидан бошланади. Шу муносабат билан масжидда 5 май куни таровеҳ намози адо этилади ва 6 майдан саҳарлик дастурхони ёзилади (агар янги ой кўринмаса, ўз-ўзидан Рамазон бошланиши бир кунга сурилади).

Малайзияда янги ой кўринганини эса Корея вақти билан 5 май кечқурун 21:00дан кейин билиш мумкин бўлади.

"Javohir | blog" телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кореяда  зино  қонуний(ми?)

6064 20:00 06.11.2019

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

292 15:20 31.05.2019

Кореядаги фирибгарликлар ҳақида

1850 19:30 25.04.2019

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди

419 15:55 19.04.2019

Корея Республикаси президенти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига борди

547 20:48 18.04.2019
« Орқага