Таҳлил

Кореяда  зино  қонуний(ми?)

7018

Кеча Public Policy дарсида айнан шу йўналишда таҳсил оладиган бакалавр талабалар курс ишларининг тақдимоти бўлиб ўтди. 21 ёшли бакалавр корейс қиз ўз давлатида зинони қонунийлаштириш мавзусини танлаган экан. Тақдимотининг кириш қисмида зино кенг тарқалган давлатлар орасида Жанубий Корея 2 ўринда эканлигини, кўплаб демократик давлатларда зино аллақачон қонунийлаштирилганини аргумент сифатида келтирди (расмга қаранг). (Маълумотларга кўра, ҳар 10 минг кишига: Венезуелада 119, Жанубий Кореада 110, Перуда 102, Филиппинда 85, Нигерияда 63, Чинада 60, Бразилияда 53, Малайзияда 52, Германияда 49, Таиландда 45 нафардан фоҳиша тўғри келар экан)

Унинг фикрича, зинони қонунийлаштирилса, зинокорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинса, улардан келадиган солиқ давлат хазинасига яхшигина даромад бўлиши мумкин. Чаққон қиз экан, ўз тенгқурларидан: “Биринчи турмушингизгача ҳеч зино қилганмисиз?“ дея сўровнома ҳам ташкил қилибди. Қатнашувчилардан 57 фоизи “Ҳа”, 30 фоизи жавоб беришни хоҳламаган бўлса, қолгани “Йўқ” деб жавоб берибди. Ол-а, ҳа лекин бу рост.

Тақдимоти тугатгандан кейин, мен савол бердим: Жанубий Кореяда зинонинг кенг тарқалганига сабаб, никоҳ ёшининг ўта баландлиги ҳам бўлиши мумкин, никоҳ ёшини ёшартириш зинони камайишига олиб келмайдими? (Aраб давлатларини, ва Ўзбекистон никоҳ ёшини мисол қилиб) деб сўрадим. Дарҳол профессор жавоб қайтарди: Биз демократик давлатмиз, бирор фуқарога фалон ёшда турмуш қурасан, деб буюра олмаймиз, бу ҳар бир ёшнинг шахсий танлови бўлиши керак, деди. Кейин қиз жавоб берди: бу ҳақида очиғи ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.

Дарс тугади. Аммо мен ўйланишда давом этардим...

Менимча, профессор нотўғри жавоб қайтарди. Ёки у ҳам зинони қонунийлаштириш тарафдори. Aгар давлат фуқаронинг демократик танлови деб эрта турмуш қуришни таклиф қилолмаса, зинони ҳам фуқаронинг ўз шахсий танлови деб чекламаслиги керак, лекин ҳозирда буни акси. Бу худди парадоксга ўхшайди.

Энди ўзимни фикримга келсак. Кеч турмуш қуришнинг сабаби тўй учун маҳрнинг қимматлиги, куёв ўз шахсий уйига эга бўлиши каби моддий омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин. Давлат эрта оила қурган жуфтликка уй сотиб олишда чегирмалар бериши, хотин қизлар қўмитаси эрта турмушнинг яхши томонларини тарғиб қилиши (ҳозирда турмуш ёши 32-35)…каби шароитлар яратиш керак...

Ғарб маданияти умуман бизнинг динимизга ёт дейишади. Ҳозир шарқ маданияти ҳам Ғарбдан қолишмайди. Жанубий Кореянинг яхши томонларини биламиз, ҳар бир демократик давлатларни ҳам ўзига яраша камчиликлари бор. Лекин ҳалиги бакалавр талабалари қўрқмасдан жиддий мавзуларни курс иши қилиб олаётгани ҳайрон қолдиради одамни. Мен эса “Такомиллаштиришни такомиллаштириш” мавзусидан бошқасига ўтолганим йўқ. Демократияни яхши томони кўпчиликнинг хоҳиши ўзида бўлади. Ёмон томони ҳам шунда. Менимча, демократик давлат иқтисодий, сиёсий ва диний институтлар томонидан бошқарилиб турилиши керак.

Р.S.: Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Бизда ҳам бирорта “ақллик” чиқиб зинони қонунийлаштиришни таклиф қилмасдан аввал, уни қандай камайтириш йўлларини таклиф қилган бўлардингиз?

Рашид Тожибоев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

332 15:20 31.05.2019

Кореяда Рамазон қачон бошланиши маълум қилинди

1774 16:30 04.05.2019

Кореядаги фирибгарликлар ҳақида

1909 19:30 25.04.2019

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди

482 15:55 19.04.2019

Корея Республикаси президенти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига борди

602 20:48 18.04.2019
« Орқага