Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кореялик миссионерлар нега дарғазаб бўлган?

3251

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида “Диний эътиқод эркинлигининг кафолатлари – очиқ фуқаролик жамиятининг муҳим асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда турли диний конфессия вакиллари, ИИВ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, дипломатик корпус вакиллари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Sof.uz мухбирининг хабар беришича, спикерлардан бири ўзбекистонлик ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани ва бу кўпинча чет элда содир бўлаётгани ҳақида гапирди.

Масалан, Жанубий Кореяга ишлаш ва ўқиш учун борган бир қанча йигитлар христиан миссионерларидан яшаш ва ўқиш учун маълум миқдорда пул олиб туришган. Албатта, уларнинг динини қабул қилиш эвазига.

Кейинроқ мигрантлар қайтадан мусулмончиликни қабул қилишган ва улар билан алоқани узишган. Бу эса, ўз навбатида миссионерлик фаолияти билан шуғулланувчиларни дарғазаб қилиб, иш катта жанжалга айланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ниқобсиз ва жарималарсиз карантин. Корея бу билан нимага эришди?

1682 18:11 11.08.2020

Ислом билан шарафланганлар: кореялик Мадина

8133 11:42 27.06.2020

Корейс полицияси нега ўғри отани кечирди?

1923 22:00 30.01.2020

Корейс университетларидаги намозхоналар (видео ва фотожамланмалар)

2699 18:08 08.01.2020

Кореяда  зино  қонуний(ми?)

9040 20:00 06.11.2019
« Орқага