Янгиликлар

Корейс полицияси нега ўғри отани кечирди?

1480

Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

Ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.

Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшлик корейс фуқароси 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади.

12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан. 

Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бўлиб турган бир киши уларнинг столига устига 200 минг корея вони (170 АҚШ доллари) солинган конверт қўйиб, индамай чиқиб кетади.

Полиция уни бу қилмиши учун қамаб юбориш ҳам мумкин эди. Лекин “Полиция ўғрилик қилишга мажбур бўлган отага доимий иш топиб берди“, деб янгиликларда чиқди.

14 декабрда эса ўғрилик содир бўлган дўконга нотаниш аёл бир қути олма олиб келади ва янгиликларда чиққан оилага ёрдам сифатида жўнатиб беринг, деб илтимос қилади. Кейинчалик шундай илтимос билан бошқа одамлар ҳам дўконга кела бошлайди...

Айтмоқчи бўлганимиз, Корея полицияси жазоловчи орган эмас. Улар қийинчиликка тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришни асосий вазифаси деб билади.

Улуғбек Юсупов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кореялик миссионерлар нега дарғазаб бўлган?

2677 20:30 31.01.2020

Корейс университетларидаги намозхоналар (видео ва фотожамланмалар)

1607 18:08 08.01.2020

Кореяда  зино  қонуний(ми?)

8087 20:00 06.11.2019

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

438 15:20 31.05.2019

Кореяда Рамазон қачон бошланиши маълум қилинди

1980 16:30 04.05.2019
« Орқага