Янгиликлар

Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди

1137

Янги типдаги коронавирус Афғонистон, Баҳрайн ва Кувайтда ҳам қайд этилди. Бу ҳолатларнинг барчаси Эроннинг Қум шаҳри билан боғлиқ.

1TV News телеканали Афғонистонда янги коронавирус юқтириши билан боғлиқ илк ҳолат хабар тарқатди.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири 23 февраль куни Ҳирот вилоятида уч киши коронавирус юқтиришда гумон қилиниб, уларнинг бирида коронавирус юқтириш ҳолати тасдиқланган. Бемор яқинда Эроннинг Қум шаҳридан Афғонистонга қайтгани айтилмоқда.

Телеканал хабарида айтилишича, айни вақтда Ҳиротда фавқулодда ҳолат жорий этилган. 

Айни вақтда Кувайт ва Баҳрайнда ҳам коронавирус билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди.

Баҳрайн ҳукумати вирус кенг тарқалиши олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Кувайтда эса уч киши коронавирусдан зарарлангани аниқланди. Беморларнинг барчаси шу кунларда Эронда бўлиб қайтганди.

Шу вақтгача ЖССТ маълумотига кўра, Хитойдан ташқари яна 28 мамлакатда вирус юқишининг 1769 ҳолати қайд этилган, 17 киши қурбон бўлгани айтилганди. Энди вирус тарқалган мамлакатлар сони 30дан ошиб кетди.

Айни вақтда Хитойдан ташқари Жанубий Корея ва Италияда ҳам вирус тарқалиши авж олган. Жанубий Кореяда вирусдан зарарланганлар сони 833 нафарга етди, 7 бемор вафот этди.

Италияда эса вирус юқтирганлар сони 203 нафарга етган, 4 киши оламдан ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистондаги афғон қочқинлари: Коронавирусдан кўра очлик ёмонроқ

377 17:00 04.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

228 14:30 04.04.2020

Толиблар Афғонистон ҳукумати вакиллари билан илк бор учрашди: Воситачиларсиз...

559 17:30 02.04.2020

Толибларни турмадан озод қилиш кечиктирилди

426 19:40 31.03.2020

Кобул карантинга ёпилди

354 20:00 28.03.2020

Афғонистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун 10 минг маҳкум озод этилади  

381 18:30 27.03.2020
« Орқага