Янгиликлар

Коронавирус БААга етиб келди

1546

Бирлашган Араб Амирликлари соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда илк марта коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. 

Хитойнинг Ухань шаҳридан қайтган оилада касаллик аниқланган.

«Касалланганларнинг аҳволи барқарор, улар тиббий назорат остида», — дейилади хабарда.

Шифокорлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган барча зарур чора-тадбирлар кўрилганини айтган.

Бутун мамлакат бўйлаб эпидемиологик текширув марказлари касалликнинг янги ҳолатлари ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун иш олиб бормоқда.

Илгарироқ Германия, АҚШ ва Японияда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БААда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда

3149 19:20 04.02.2020

Дубайда тиббиёт ниқоблари захираси тугади

1402 08:40 01.02.2020

Дубайда «виртуал муфтий хизмати» ишга туширилди

569 18:00 31.10.2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дубай амирлиги билан 1 млн долларлик келишув тузди

442 10:30 06.06.2019

Дунё бўйича масжидлар сони ортяпти

1237 22:00 03.05.2019
« Орқага