“Евроньюс”нинг хабар беришича, BioNTech ва Pfizer, Moderna ва AstraZeneca компаниялари ҳамда Оксфорд университети коронавинусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга ҳозирланмоқда.
Бу вакциналарни ишлаб чиқариш учун ҳали расман рухсат берилмаган бўлса-да, баъзи давлатлар керагидан ортиғига буюртма беришга улгурган. Масалан, Европа Иттифоқи 860 миллион доза, Япония 290 миллион, Британия 145 миллион, Канада 96 миллион, Австралия 43,8 миллион, Чили 130 миллион доза вакцина олмоқчи.
Канада олмоқчи бўлаётган вакцина аҳолисига 100 фоиз тугул 225 фоиз етади. Бу кўрсаткич Японияда 229, Британияда 217, АҚШда 213, Австралияда 175, Европа Иттифоқида 156 ва Чилида 130 фоизни ташкил этмоқда.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти вакцинага талабнинг ҳаддан ташқари юқорилиги сабаб камбағал давлатлар вакцинасиз қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълумотларга қараганда, дунёнинг 92 мамлакати коронавирус вакцинасини олиш учун моддий ёрдамга муҳтож.