Янгиликлар

Коронавирус борлиги гумонланган кема йўловчиларига қирғоққа тушишга рухсат берилди

408

АҚШнинг Камбоджадаги элчихонаси  берган хабарларга кўра, коронавирус хавфи сабабли Япония, Филиппин, Тайван, Таиланд ва Гуам портларига кириши рад этилган Westerdam круиз лайнери йўловчилари Камбожанинг Сиануквиль портида қабул қилина бошландилар.

Westerdam 1 февралда бортида 1455 йўловчи ва 802 ходим билан бирга Ҳонгконгдан йўлга чиққан. Бироқ уни бортида коронавирусга чалинганлар бўлиши мумкинлиги хавотирида бир қатор давлатлар қабул қилишдан бош тортганди.

Шундан кейин тутқунликда қолган йўловчиларни Камбоджа қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.

Кемадаги коронавирусга текширилган 20 кишининг барчаси соғломлиги аниқлангач, йўловчиларга Сиануквилда тушишга рухсат берилган.  

“Лайнердан илк йўловчилар тушди ва уйига йўл олди! Биз уларни ерга оёқ босганларида қутлашдан хурсандмиз. Биз Камбоджа ҳукуматидан миннатдормиз”, дейилган элчихона хабарида.  

Пастда йўловчиларни шахсан Камбоджа бош вазири Хун Сен кутиб олган. Круиз лайнери эгаси Holland America Line компанияси яқин кунларда барча йўловчиларни Камбоджа пойтахти Пномпенга етказишга ваъда берган. Бу ердан 14 февралдан бошлаб йўловчиларни юртларига чартер рейсларда жўнатиш бошланади.

Айни вақтда бошқа бир кема - бортида 3,7 минг киши бўлган Diamond Princess лайнери Йокогама портида карантинда турибди. Охирги маълумотларга кўра, кемада вирус аниқланган кишилар сони 219 нафарга етган. Йўловчилар вирусни кемадан Ҳонгконгда тушиб қолган кекса эркакдан юқтириб олишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Turkish Airlines самолёти коронавирус гумони билан Истанбулдан қайтариб юборилди

143 15:00 26.02.2020

Хитойда коронавирус қурбонлари янада ошмоқда

1148 10:20 26.02.2020

Коронавирус ҳақида ҳақиқатлар...

2053 08:30 26.02.2020

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

2761 21:01 25.02.2020

АҚШ коронавирусга қарши курашга 2,5 млрд доллар сарфламоқчи

205 18:20 25.02.2020

Бокуда икки киши коронавирус гумони билан касалхонага ётқизилди

224 17:20 25.02.2020
« Орқага