Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирус бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда

1285

Бугун, 10 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовнинг айтишича, 

- Юртимизда 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўсган.

Июль ойида касаллик аниқланишининг юқори чўққисига чиқди, август ойининг биринчи ярмида бироз стабил ҳолат юзага келди. Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилганлиги ҳамда сўнгги бир ҳафта давомида касалланишнинг ошганлиги қайд этилмоқда.

- 2022 йил январь ойида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 310 минг доза олиб келиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Умидулла Рискиев: «Бугунги кунда юртимизда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 16 та махсус тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда. 

Ушбу муассасалар сони зарурат туғилса, 132 та, койкалар сонини эса 32 мингтага етказиш имкони бор».

 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев Omicron штамми билан касалланган бемор ҳақида шундай деган:

«Omicron штамми аниқланган чет эл фуқароси билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари ўзбекистонликлар бўлиб, улар уй шароитида, 70 нафар чет эллик фуқаролар меҳмонхона шароитида карантин ўтамоқда».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойда аҳоли коронавирус чекловларига қарши намойишга чиқди

787 17:00 16.11.2022

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

645 09:45 15.07.2022

Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

1083 20:05 14.07.2022

Covıd-19 билан касалланганлар ва ўлганлар сони маълум қилинди

962 19:15 14.07.2022

Кўринмас ёв ҳали чекингани йўқ

643 16:35 24.06.2022

БААда ниқоб тақмаганлар қаттиқ жазоланади 

588 15:45 21.06.2022
« Орқага