Янгиликлар

Коронавирус глобал бизнесга зарба беряпти

2335

Авиарейсларнинг бекор қилиниши, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши, логистиканинг издан чиқиши, ярмаркаларда иштирок этмаслик... Хитойдан тарқалган эпидемия йирик компанияларни ўз режаларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.  

Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси одатда ҳар йили Барселонадаги Mobile World Congress (MWC) ярмаркасининг йирик қатнашчиларидан бири бўлар эди, бу сафар эса иштирок этмасликка қарор қилди. Сабаби – коронавирус. Компания раҳбарияти эпидемия давом этиб турган бир пайтда халқаро парвозлар чоғида ходимларига вирус юқишини, ярмарка чоғида эса мижозлари ва ҳамкорларининг ҳам касалланишини истамаяпти. 

Хитойнинг телекоммуникация жиҳозлари ва мобил телефонлар ишлаб чиқарадиган ZTE компанияси эса 24-27 февраль кунлари бўлиб ўтадиган MWC-2020 ярмаркасини ўтказиб юбормоқчи эмас. Бунинг учун раҳбарият ғалати қарор қабул қилди: менежерлар вирусга чалинмаганликларини исботлаш учун камида икки ҳафта давомида ўзларини ўзлари “иҳоталаши” зарур. 

Бироқ хитойликларнинг Европа бориши осон бўлмаслиги мумкин: Европанинг аксар авиакомпаниялари, хусусан, Испаниянинг Iberia авиакомпанияси январнинг охиридаёқ Хитойга мунтазам рейсларни бекор қилган. Аммо ZTE компанияси жойлашган Гунадун провинцияси Гонконг билан чегарадош бўлиб, бу ерга ҳали ҳам парвозлар амалга ошириляпти. 

Гонконгнинг Cathay Pacific авиакомпанияси раҳбари Огастес Тан 27 минг ходимга мурожаат қилиб, уларни уч ҳафталик ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишга чақирди. Раҳбарият шу орқали Хитойга ва хорижга парвозларнинг камайиши орқали етаётган зарарни камайтирмоқчи. 

Хитойга парвозларнинг камайиши нафақат авиакомпаниялар ва аэропортларга, балки турли соҳаларда ишловчи фирмаларга ҳам зарар етказмоқда. Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасснинг айтишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида дунё иқтисодиётининг ўсиши пасайиши мумкин. У Хитой маҳсулотларининг кўпи йўловчи самолётларда ташилишини эслатиб ўтди. Энди эса фирмалар ўзларининг логистика занжирларини зудлик билан янги шароитга мослаштириши зарур. 

Коронавирус Жанубий Кореянинг автомобил саноатига ҳам зарба берди: Hyundai концернига Хитойдан бутловчи қисмлар келиши узилиб қолгани сабабли автомобиллар ишлаб чиқариш деярли тўхтади. Концернинг шўъба корхонаси бўлмиш Kia компанияси ҳозирча ишлаб турибди, бироқ ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирди. 

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига қанчалик жиддий зарар етказиши мумкинлиги ҳақида фикрлар турма хил. Аниғи шуки, эпидемия ҳали ажв нуқтасига етгани йўқ. 

Манба: Deutsche Welle

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

676 19:40 25.09.2020

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

401 10:20 23.09.2020

Хитойда охиригача синаб кўрилмаган вакциналар ишлатилган

1055 19:10 16.09.2020

Қирғизистон Хитойга: “Қарзимизни кейинроқ тўлайлик...”

1672 20:20 14.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

470 18:35 07.09.2020

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1436 17:50 07.09.2020
« Орқага