Коронавирус – глобализациянинг янги тури, бутун дунё онлайн тизимда ишламоқда. Ўзбекистонда расман 15 мартда илк коронавирусга чалинган бемор аниқланди.
Коронавирус – бошқа вируслар сингари эпидемия. Яъни, дунёнинг битта минтақасида хос касалликнинг ошиши эмас, балки барча минтақаларга тарқалди. БМТ тарафдан пандемия сифатида эътироф этилди.
Коронавирус – инсоният тарихидаги 10 - пандемия, ундан олдин 9 пандемия касалликлари қайд этилган.
Коронавирус – инсонларнинг диний, гигиеник, оилавий муносабатларини тартибга солиш учун имкон яратмоқда.
Коронавирус – Ўзбекистондаги телеграмм каналларининг обуначилари сонини кескин оширди. Ўртача ҳисобда машҳур блогерлар 1 мингдан то 40 мингга қадар обуначиларга эга бўлди.
Коронавирус – Ўзбекистондаги расмий сайти 15 мартда очилган. 9 кун ичида 747 мингдан ортиқ обуначиларга эга бўлди ва ўсишда давом этмоқда. Унча-мунча тер тўккан расмий янгилик канал ва блоггерлар бу бахтга муяссар бўлиш учун йиллаб меҳнат қилишган.
Коронавирус – ОАВ актуал мавзуга айланибгина қолмасдан, репостлар бўйича жаҳон чемпиони бўлмоқда. Пандемия сўзининг ОАВ учун муқобили бормикин?
Коронавирус – эркакларнинг ҳазил-мутойиба, юмор аралаш мем, гиф, видеоларини кўпайишига сабаб бўлмоқда. Яхшиям аёллар бор-а?
Коронавирус – Ўзбекистонга кириб келгунга қадар, ҳар куни шу нарсани кутгандек, расмий Соғлиқни сақлаш вазирлиги: давлатимизда ҳали қайд этилмади деб баёнот берилса-да, бунга ишонмадик.
Коронавирус – янгилик, хабарларнинг манбалари кўрсатилмаган гоҳида кўрсатилган ҳолда деярли ҳамма каналларда кўчиб юрувчи вирус. Биологик тезлигидан ахборот тезлиги кучлимикин?