Янгиликлар

Коронавирус ҳақида миш-миш тарқатганлар жазоланади  

612

Бирлашган Араб Амирликлари ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги коронавирус тарқалиши кўлами ҳақида ёлғон хабарлар ва ижтимоий тармоқларда миш-миш ёйганлар қонунга мувофиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. 

Бундай ҳуқуқбузарлик учун уч йилдан бир умргача озодликдан маҳрум этилиш ёки 3 миллион дирҳамгача (816 минг АҚШ доллари) жаримага тортилиш мумкин. 

Khaleej Times нашрининг ёзишича, охирги кунларда ижтимоий тармоқларда коронавирус эпидемияси ҳақида сохта хабарлар тарқалган, бу эса аҳоли ўртасида хавотирга сабаб бўлмоқда. 

Ички ишлар вазирлиги аҳолини Covid-19 ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан тийилишга ва расмий идораларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

927 10:13 05.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1619 21:30 04.04.2020

Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

2270 20:00 04.04.2020

Покистондаги афғон қочқинлари: Коронавирусдан кўра очлик ёмонроқ

402 17:00 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

826 16:30 04.04.2020

Нам ҳаво коронавирус тарқалишига қандай таъсир қилади?

881 16:00 04.04.2020
« Орқага