Янгиликлар

Коронавирус Канадада...

900

Канада Бош вазирининг аёли Софи Трюдода коронавирус аниқланди. У бетоб бўлгани, вирусга анализ топширгани бугун эрталаб хабар берилганди. Кечга бориб унда вирус борлиги аниқланибди. Шу сабабли Бош вазирнинг ўзи ҳам уйдан ишлашга қарор қилган.

Калгаридаги боғчаларнинг биридаги тўрт ёшли Табассум Аслани исмли (эронлик бўлса керак) тарбияланувчида ҳам коронавирус аниқланган. Боғчадаги юзга яқин бола ва ходимлари уйида карантин қиладиган бўлишибди.

Калгари супермаркетларида жиннихона, мисли кўрилмаган навбатлар. Туалет қоғози ва антисептиклар нафақат Калгарида, балки бутун Альбертада йўқмиш. Шу сабабли хотин ака қўшни шаҳарчадаги (уйимиздан ярим соатлик йўл) супермаркетга бориб қопда ун, шакар, печеньелар, макарон, томат, гўшт, товуқ олиб келди. Ўзим кечроқ маҳалламиздаги супермаркетга чиқдим, навбат йўқ, деярли ҳамма нарса бор.

Ишхонамизда анув куни айтиб берган фавқулодда ҳолат режасининг иккинчи босқичи амалга киритилди. Бугундан бошлаб ҳамма уйда ишлайди, офис ёпилади.

Калгари Таълим кенгаши хабар беришича, шаҳарда мактаблар ёпилмайди, аммо кейинги ҳафтага мўлжалланган ота-оналар мажлислари бекор қилинади. Шунингдек мактаблараро мусобақалар, мажлислар кейинга қолдирилади. Альберта бош врачи Канададан четга чиқмасликни қатъий тавсия қилди.

Канаданинг энг катта ва энг кўп аҳоли яшайдиган Онтарио провинциясида мактаблар 5 апрелга қадар ёпилди. Квебекда эса хатто жамоат бассейнлари ва спорт мажмуалари ҳам беркитилди.

Олимлар қайта-қайта таъкидлашяпти: касаллик тарқалишини секинлаштиришнинг энг самарали йўлларидан бири бу ижтимоий изоляция. Бу уйдан ишлаш, жамоат жойларига бормаслик, мактаб-боғчаларига бормаслик, уйингиздан ташқаридаги одамлар билан алоқани чеклаш.

Албатта, бундай режим ҳаммага ҳам мос келмайди. Карантин сабабли дунёда миллионлаб одамлар ойликсиз қолиш хавфи бор. Баъзи сўл сиёсатчилар бундай пайтда аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш кераклигини таъкидлашмоқда.

 
манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони: масжидлар намозхонларни қабул қилишга тайёр

140 23:30 01.06.2020

Арманистон бош вазири ва оиласи ҳам коронавирусга чалинди

139 17:43 01.06.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

844 22:19 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

1656 12:14 30.05.2020

Индонезияда карантин қоидаларини бузганлар сазойи қилиняпти

393 08:30 30.05.2020

Бухорий Африка мамлакатларининг қарзидан кечишга чақирди

961 23:39 29.05.2020
« Орқага