Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Коронавирус, миллиардлаб одамлар ва ибрат...

969

Пандемия сабаб, ер юзида терактлар, жангари гуруҳлар, айрим давлатлар ва миллатлар ҳамда турли эттифоқлараро зиддият, низолар кескин камайгани рост.

Гувоҳи бўлаётганимиздек, баъзи гегемон давлатлар ҳам ўзларининг бирламчи манфаатлариини бир четга суриб туришга мажбур бўлишмоқда.

Назаримда, зарра каби кичик аммо, “тожли” вирус инсониятга энг буюк неъматлардан бири тинч-тотувликда яшаш мумкин эканлигини яна бир бор англаб етиш ва хулоса қилишга имконият бераётгандек... 

Румий ҳазратлари айтганларидек:

 “Миллиардлаб бир-бир, алоҳида ёғилаётган, бир-бирини туртмасдан ерга айро тушаётган қор учқунлари, охири охират бўлган дунёда миллиардлаб инсонлар бир-бирига зарар бермай, халақит қилмай яшашлари ва бунга ҳаракат қилишлари мумкинлигини англатади, ахир...” 

Маълумки, уруш ва низолар ўз – ўзидан келиб чиқмайди. Уруш ва низолар, бузғунчиликларнинг замирида эса, қуйидаги кабилар:

Ўзга миллий ахборот маконларида ўз мавқеларини гегемон доирада ўрнатиш, иқтисодини издан чиқариш, энергия ресурсларига, халқаро транспорт йўлларига, арзон ишчи кучига эгалик қилиш, нишон ҳукуматларни ўзларига маъқул битимлар тузиш ҳолатига олиб келиш;

Сарҳад билмас макон яратиш, ҳом ашёнинг сарҳад билмас маконига, камёб табиий ресурсларга эгалик қилиш, маҳсулоти учун бозор, бозори учун ҳаридор топиш;

Шундай ҳаридорки, у ҳақиқий давлат – ўша “Корпорациялар” қурол-яроғига ҳам доимий буюртмачи бўлсин. Бугун дунёда энг катта даромад шу соҳага тегишли;
Қисқаси, геосиёсат, шовинизм, гегемонлик, манфаатлар тўқнашинуви, а кейин бузғунчилик ва ҳакозолар... гапирса гап кўп.

Яқин тарихда Шарқий Осиё, Яқин шарқ, Афғонистон ва бошқа ҳудудлар (манфаатлар кесишаётган чоррахалар)да содир бўл(аёт)ган,  атай чиқарил (аёт)ган низоларнинг минглаб бегуноҳ қурбонларини фарёдларини албатта Эшитгувчи бор.

 “Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади...”  Румий ҳазратлари

Энг кичик заррачадек, лекин, “тожи” бор бир вирус ер юзидан тезроқ кўтарилиб, миллиардлаб ёғилаётган, бир-бирини туртмасдан ерга айро тушаётган қор учқунлари инсониятни ҳам бир-бирига зарар бермай, халақит қилмай, зиён келтирмай яшашлари учун ибрат бўлса ажабмас...

Ҳа айтганча, вирус қишда (декабрь охирларида) тарқади, қор ёғадиган пайтда, ёғаётган қор умри ҳам инсон умри қисқа... 

Румийнинг ҳикмати ичида ҳам ҳикмат борлиги хусусида шундай оддийгина мантиқ қилиш мумкин...

Нуриддин Муродов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилди

656 15:30 05.03.2021

Коронавирус билан боғлиқ статистика яширилмоқдами?

422 13:15 04.03.2021

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтди

209 08:30 02.03.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

291 19:00 27.02.2021

Ўзбекистонда қанча кўнгилли коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

341 18:00 26.02.2021

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореядан аравада қайтишига тўғри келди

1524 16:30 26.02.2021
« Орқага