Янгиликлар

Коронавирус сунъий равишда яратилган(ми?)

5433

Деҳлидаги Жаваҳарлал Неру давлат университетининг генетика профессори Ананд Ранганатан ва унинг ҳамкасблари хитойлик коронавирусни ўрганиш бўйича ҳисобот чоп этишди.

Улар хитойлик коронавирус ҳайвонлар орасида кенг тарқалган икки хил коронавирус (кўршапалаклар ва илонлар) ҳамда ОИВга хос бўлган тўртта вирусга ўхшаш қўшимчалардан ҳосил бўлганлигини аниқладилар.

Маълум коронавирус бундай тузилишга эга эмас. Шунга асосланиб, ҳинд олимлари вирус сунъий равишда яратилганлигини даъво қилмоқда.

Ҳиндистонлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга изоҳ бераркан, БМТнинг биологик ва кимёвий қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игор Никулин Хитойда коронавирус билан оғриган беморларни ОИТСга қарши дори-дармонлар билан даволаётганликлари ва тузалиб кетган одамлар борлигини таъкидлади.

Жумладан, у "Московский комсомолец"га берган интервюсида шундай деди: "Бу аниқ жанговар вирус. Ҳеч шубҳа йўқки, у мақсадли равишда яратилган."

Олимлар коронавируснинг янги турига қарши вакцина яратаётган бир пайтда, шифокорлар унга қарши курашнинг асосий усуллари гриппга қарши кураш билан бир хил эканлигини айтишмоқда.

Кўчадан уйга кирган заҳоти қўлингизни ювиш, бурунни сув билан тозалаш  (чунки вирус шиллиқ қаватига ёпишади) лозим. Собиқ СССР бош санитар шифокори бўлган Николай Бургасов ҳар қандай эпидемияда ушбу икки нарсани қилишни маслаҳат берган. Айтганча, у 90 йилдан ортиқ умр кўрган.

Таҳририятдан: Ҳеч қайси динда тозалик ва покликка Ислом динидагидек эътибор берилмаган. Ислом покликни иймоний масала даражасига кўтарган. Азизлар хар вақт ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро поклик иймондандир деб бежиз айтилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистон: Моди партияси мусулмонларни “вирус тарқатганлик”да айбламоқда

1344 23:00 01.04.2020

Ҳиндистонда автобуснинг ўрнига одамлар дезинфекция қилинди

488 14:30 01.04.2020

Яқинлари юз ўгирган ҳиндга мусулмон қўшнилари ҳурмат кўрсатди

1313 18:00 31.03.2020

Коронавирус Тож Маҳалга ҳам таъсир қилди

757 23:30 17.03.2020

Коронавирусда гумон қилинган одам безорилар томонидан калтакланди

1305 07:30 17.03.2020

Моди сиёсати Ҳиндистондаги мусулмонларни бирлашишга мажбур қилади

1809 23:30 12.03.2020
« Орқага