Янгиликлар

Коронавирус таҳдиди жиддийлашиб бормоқда...

1424

Ангела Меркель айтди, немисларнинг 70 фоизигача бу вирусни юқтириши мумкин. Германияда! Дунёдаги энг ривожланган давлатларнинг бирида. Канада Бош вазири ўринбосари ҳам Меркель берган рақам ҳақиқатга яқин экани, Канада ҳукумати ва халқи тайёр туришини таъкидлади.

Нью-Йорк губернатори вирусга қарши икки йўл билан курашиш мумкинлигини айтди: (а) оммавий анализ олиш ва вирус чиққанларни карантин қилиш ёки (б) оммавий ижтимоий изоляция. Вирус аниқланмасидан мактаб, боғча, ишхона, бозорлар ёпилади ва ҳамма уйида ўтиради.

Барча олимлар, сиёсатчилар, раҳбарлар, Хитой, Жанубий Корея, Италия тажрибаси шуни кўрсатяптики, вирусдан қочиб қутилиш қийин. Шундай экан, унга тайёр туриш керак.

70 фоиз аҳолига коронавирус юққан тақдирда ҳам максимум 5 фоиз аҳоли қурбон бўлиши мумкин. Ўлиш хавфи юқори бўлган кишиларга қариялар ва аввалдан касали бор (диабет, рак, ВИЧ, гепатит) инсонлар киради.

Ҳозир ривожланган давлатлар ҳукуматлари қўллаётган тактика касалхонага мурожаатларни максимал камайтиришдан иборат. Максимал маълумот бериб, касалликнинг енгил формаларини уйда даволаш. Касалларни уйда изоляция қилиш. Акс ҳолда касалхоналарда жой қолмай, коронавирус юқтирмаган ўнлаб, ҳатто юзлаб бошқа касаллар вафот этмоқда (Италия ва Жанубий Кореяда).

Менимча (адашаётган бўлсам хурсанд бўламан) Ўзбекистондаям бу вирус аллақачон бор. Ёки докторлар билмайди (анализ қилиш имконияти йўқ, касаллар уйида қўй ёғи суртиб ётибди, ва ҳ.к.), ёки беркитишяпти.

Паника қилиш керак эмас, тайёр туриш керак. Дефицитга, боғча ва мактаблар ёпилишига, ҳаёт тарзи кескин ўзгаришига. Уйга бир ойга етадиган айнимайдиган овқат ва масаллиқлар, салфеткалар, дезинфекция воситаларини жамғариб қўйиш керак. 

Баъзилар коронавирус деса ҳингир-ҳингир қилиб, ҳазилга олиб, АҚШ ва Хитой уруши деб, ўзини овутиб ўтирибди. Бунақалардан сақланинг. Жиддий қаранг, лекин ваҳимага тушманг.

Ўзингиз ва оилангизни вирусдан асранг. Асосий қилиниши керак бўлган ишлар:
 

1. Қўлни ювинг, совунлаб, 20 сония давомида. Совунлаб ювилган қўлга антисептик ишлатиш шарт эмас;

2. Юзингизга тегманг. Ифлос қўллар билан юз ва кўзларга тешиш орқали вирусни юқтириш мумкин экан;

3. Мазангиз бўлмаса кўчага чиқманг.

Мана шу уч қадамни бажаришни барча ривожланган давлатлар ҳукуматлари ва олимлар таъкидлашмоқда.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Косово президенти ҳарбий жиноятларда айбланяпти

391 16:00 25.06.2020

Нидерландия: коронавирус ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди

454 18:30 20.05.2020

Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

3020 08:30 19.05.2020

Нидерландиялик шифокорларга Қуръон ояти билан ташаккур билдирилди

1316 14:00 01.04.2020

Нидерландияда таровиҳ ва ҳайит намози тақиқланди 

621 19:30 24.03.2020
« Орқага