Янгиликлар

Коронавирус таҳдиди: Туркияда ҳам ўқувчилар ва талабалар таътилга чиқади

519

Туркия ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари ёпилишини эълон қилди. 

16 мартдан эътиборан барча бошланғич ва ўрта мактаблар, лицейлар бир ҳафталик таътилга чиқади. Ўқувчилар 23 мартдан эътиборан таълим олишни масофавий усулда давом эттиради. 

Олий таълим муассасалари талабалари эса 16 мартдан эътиборан 3 ҳафталик таътилга чиқади. 

Бундан ташқари, апрел ойининг охирига қадар спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди. 

Шу пайтгача Туркияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бир ҳолат қайд этилди. Беморнинг исм-шарифи ошкор этилмади, бироқ у коронавирус Европа мамлакатларидан бирида юқтиргани айтилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европага боришни истаган қочқинлар Греция чегарасида ўлдирилди

1258 23:00 03.04.2020

Туркияда жуда катта хайрия аксияси бошланди   

2189 11:00 03.04.2020

Коронавирус Туркиянинг барча вилоятларига тарқалди

1139 22:00 02.04.2020

Туркияда коронавирус дориси топилдими?

1834 10:28 02.04.2020

Эрдоған етти ойлик маошини коронавирусга қарши кампанияга ажратди

882 16:30 31.03.2020

Туркияда янги чекловлар жорий этилди

2714 18:00 28.03.2020
« Орқага