Ислом

Коронавирус ваҳимаси ва рамазон...

1581

Ўзбекистонда коронавирус туфайли бозор ва дўконларда кузатилган талотўп, бу жараёнда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаб кетгани, пойтахтдан вилоятларга йўлкира икки-уч баравар ошгани Рамазон ойида кузатиладиган ачинарли ҳолатни эслатади. 

Барча мусулмон давлатларида шу шарафли ой муносабати билан  арзончилик бўлиб, эҳсон ва ҳадялар улашиладиган ғанимат дамларда бизда саҳарлик ва ифторлик дастурхонига қўйиладиган ноз-неъмат, масаллиқлар нархи кўтарилади. Нон, қаймоқ, мева-чева, ичимликлар қимматлайди, гурунч нархи тўсатдан ошиб қолади. 

Сотувчилардан “кеча бундан анча паст нархда сотаётган эдингиз, нега ошди?” деб сўрасангиз, уялмай “йилда бир мавсум, фойдаланиб қолайлик” деб энсангизни қотиради. Сотаётганини оғриниб, иложсизликдан олаётганингиз парвойига ҳам келмайди. “Баракасини берсин!” деб ҳам қўяди. 

Назаримда, миллатнинг жипслашуви ва бирдамлиги, оломон эмас, халқ эканлиги коронавирус таҳдиди каби синов пайтларида билинади. Ваҳима ва саросимадан фойдаланиб “соққа” ишлаб олишга уриниш эса ўрислардаги “пир во время чумы” деган иборани эслатади. 

Айтмоқчи, янги вирус энг кўп юқадиган воситалардан бири пул купюралари экан...

Азиз Абдувалиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда 6 мингдан зиёд маҳкумни озод қилишга тўғри келди

186 13:36 04.04.2020

Германия: Коронавирус қурбонлари Хитойдан ҳам ошиб кетди

514 11:00 04.04.2020

Италияда коронавирус билан касалланиш даражаси секинлашди

720 10:41 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

1754 09:53 04.04.2020

Байтингни кимсасиз кўрмоқ нақадар азоб!

624 06:30 04.04.2020

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

863 22:30 03.04.2020
« Орқага