Янгиликлар

Коронавирус – Яман учун фалокат

453

Яман коронавирусга қарши курашда абгор соғлиқни сақлаш тизими билан кирмоқда. Эпидемиологларнинг таъкидлашича, уруш гирдобидаги ва вабодан ҳали ўзига келмаган бу мамлакатда коронавирус жуда тез тарқаляпти ва қурбонлар сони бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин. 

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Йенс Лэркенинг айтишича, Ямандаги вазият ўта хавотирли. Бу ерда соғлиқни сақлаш тизими деярли издан чиқиб бўлган. Шифокорлар коронавирусга чалинганларга ёрдам бера олмаяпти. Уларда кислород ҳам, етарли миқдордаги шахсий ҳимоя воситалари ҳам йўқ. 

Расмий маълумотларга биноан Яманда коронавирусга чалинганлар сони кўп эмас – 184 нафар. Беморлардан 30 нафари вафот этган. “Ҳақиқий рақамлар эса бундан кўпроқ, – дейди Лэрке. – Тестлар етишмаяпти».

Ямандаги тиббиёт муассасаларининг ярмигина ишчи ҳолатида. Бироқ у ерларда тиббиёт ходимлари ҳам, дори-дармону тиббий жиҳозлар ҳам танқис.  

Яманга йил охиригача гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 2 миллиард доллар керак бўлади. БМТ 2 июнь куни Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Яман учун маблағ тўплаш мақсадида конференция ўтказади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

893 12:14 30.05.2020

Индонезияда карантин қоидаларини бузганлар сазойи қилиняпти

249 08:30 30.05.2020

Бухорий Африка мамлакатларининг қарзидан кечишга чақирди

746 23:39 29.05.2020

Коронавирус мунажжимларни шарманда қилди

1230 22:32 29.05.2020

Японияда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланди

530 22:00 29.05.2020

Умрага келган 450 минг киши уйларига жўнатиб юборилди

455 21:00 29.05.2020
« Орқага