Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирусдан эмас, очликдан кўпроқ одам ўлиши мумкин

1118

Бир қатор мамлакатларда коронавирус ва чеклов чоралари туфайли келиб чиқадиган очлик оқибатида ўладиганлар сони инфекция сабабли вафот этадиганлардан кўпроқ бўлади. Oxfam халқаро хайрия ташкилоти ана шундай тахмин билдирди. 

Ташкилот экспертларининг фикрича, очлик биринчи навбатда Яман, Конго, Афғонистон, Венесуэла, Буркина-Фасо, Эфиопия, Судан, Сурия ва Гаитига хавф солмоқда. Очликка учраш эҳтимоли бўлган одамларнинг 65 фоизи ана шу мамлакатларга тўғри келади. Бироқ охирги вақтларда ўртача даромадли мамлакатлар – Ҳиндистон, ЖАР ва Бразилияда ҳам озиқ-овқат танқислиги сезила бошлади. 

Қуролли тўқнашувлар ва кучсиз иқтисодиёт Яман, Афғонистон ва Сурияда гуманитар инқирозга сабаб бўлган, энди эса халқаро авиақатновларнинг тўхтатилиши бу мамлакатларга гуманитар ёрдам етказишни қийинлаштиради.   

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2019 йилда дунё бўйича 821 миллион киши озиқ-овқат танқислигидан қийналган ва улардан 149 миллиони очликка учраган. 

Oxfam тарқатган баёнотда таъкидланишича, дунёда озиқ-овқат керагидан ортиқ ишлаб чиқарилади, очликнинг сабаби эса иқтисодий инқироз ва ижтимоий нотенгликдир. 

Аввалроқ БМТ ҳам коронавирус пандемияси ва карантин чоралари туфайли очлик кенг миқёсда тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Ўзбекистонда қанча кўнгилли коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

264 18:00 26.02.2021

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореядан аравада қайтишига тўғри келди

1334 16:30 26.02.2021

АҚШда мотам: коронавирус қурбонлари сони 500 мингдан ошди

526 20:00 23.02.2021

“Исроил ўз фуқаросини қайтариб олиш учун Сурияга вакцина берди”

541 16:05 22.02.2021

Кипр: чекловлар ва мажбурий эмлашга қарши намойишлар

425 14:14 21.02.2021
« Орқага