Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти берган маълумотга кўра, иқтидий ривожланиш нуқтаи назаридан коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр чеккан давлат Буюк Британия бўлиб турибди. Бу ҳақда News.ru хабар берди.
Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг иккинчи кварталида Британияда ЯИМ 20,4 фоизга тушиб кетди. Шу билан бирга яна 37 та давлатнинг иқтисоди биринчи кварталга нисбатан олиб қараганда 9,8 фоизга тушиб кетди.
Бирлашган Қиролликдаги иқтисодий пасайиш бу борада кузатув бошланганидан бери тарихдаги энг каттаси бўлди, дейилади BBC News хабарида.
Экспертлар бу каби пасайишни коронавирус сабабли амалга татбиқ қилинган чеклов қоидалари натижасида юзага келди.