Янгиликлар

Коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимлари сони бўйича биринчилик Россияда

653

Расмий статистикага кўра, Россияда коронавирус туфайли вафот этган ҳар 15 кишидан бири тиббиёт ходимидир. Ушбу кўрсаткич билан Россия дунёда биринчи ўринда турибди. 

Россиялик шифокорлар коронавирусдан вафот этган ҳамкасбларининг исмлари киритилган «Хотира рўйхати»ни тузишган. 19 май ҳолатига ушбу рўйхатда 241 нафар тиббиёт ходимининг исми бор. «Медиазона» нашри журналистлари ушбу рўйхатга таянган ҳолда 186 нафар шифокорнинг ўлимига чиндан ҳам коронавирус сабаб бўлганини аниқлашга эришишди. 

186 шифокор – Россияда коронавирусдан вафот этган беморларнинг (2722 нафар) 7 фоизи демакдир. Айтиш керакки, Россия коронавирусга чалинган беморлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлса-да, ўлим кўрсаткичлари жуда паст. Бу эса расмий маълумотларнинг ҳаққонийлиги борасида шубҳаларга сабаб бўлмоқда. 

Бошқа мамлакатларда коронавирус сабабли вафот этганлар орасида шифокорлар сони анча кам. Масалан, Британияда 0,5 фоизни, Италияда 0,65 ва Испанияда 0,27 фоизни ташкил этади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз”

1001 12:42 03.06.2020

Путин Хафтардан воз кечмайди ёки Россияга Ливияда нима бор?

1048 23:30 02.06.2020

“Россияга орамизда ўрин йўқ, чунки халқаро меъёрларга амал қилмаяпти” 

785 09:30 02.06.2020

Ливияни кимлар талаяпти?

1286 14:07 01.06.2020

Челябинск мусулмонлари карантиндан фойда чиқаришди

404 11:38 01.06.2020

Руслар французларнинг ҳарбий кемасидан нусха кўчирмоқчи

701 19:00 30.05.2020
« Орқага