Таҳлил

Коронавирусга даво топилдими?

1302

АҚШнинг "Sorrento Therapeutics" биофармасевтика компанияси коронавируснинг инсон танасига тарқалишини тўхтатувчи янги дори кашф қилганини эълон қилди. Компания даъвосига кўра, янги антитана вирус юқишини 100 фоиз тўсади. Яъни у вирус ҳужайраларини ўраб олиб, тўрт кун ичида инсон танасини бутунлай вирусдан тозалаши мумкин.

Албатта, бу яхши янгилик. Лекин масала шундаки, у ҳозирча фақат ҳужайра даражасида ва компания лабораторияларида синовдан ўтказилган. Айтилаётган бу даъволар ўз исботини топиши учун ҳали узоқ муддатли ва бир неча босқичли синовлардан ўтказиш керак бўлади.

Масалан, кейинги босқичда у ҳайвонларда синовдан ўтказилади. Бу босқич муваффақиятли якунланса, ундан сўнг инсонларда синаш бошланади. Одамларда текшириш жараёни ҳам бир неча босқичли ва узоқ вақт давом этади.

Хуллас, умид қиламиз, бу дори кутилаётганидек ижобий натижаларни беради, аммо, синовлар муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам, яқин бир йил ичида унинг истеъмолга чиқарилиши эҳтимоли жуда кам. Компаниянинг ўзи дорига рухсатнома олиш учун ариза шу йил охиригача топширилиши ҳақида умид билдирди 

Пандемиядан кейин мусулмонларнинг аҳволи нима бўлади?

«Коронавирус доимий қолиши мумкин»

Бу хабар АҚШ марказий нашрларида деярли ёритилмади. Чунки антитаналарга асосланган дорилар устида ишлаётган компаниялар кўп. АҚШнинг ўзида яна бир неча компания мана шундай дорилар устида иш олиб боряпти. 

Янги кашф қилинган дори ҳақидаги хабар компания аксияларига қандай таъсир қилгани янгиликларда кўпроқ марказий ўрин эгаллади. Чунки ушбу хабар ортидан "Sorrento Therapeutics"  акциялари нархи 244 % га ошиб кетди.

Беҳзод Мамадиев,
Вашингтон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега беморлар кўп бўлса ҳам Тошкент “қизил“ рангда эмас?

1375 21:00 27.05.2020

Американинг нефт компаниялари касодга учрамоқда

352 15:00 27.05.2020

Коронавирус билан курашаётган шифокорлар нега рағбатлантириш пулини ололмаяпти?

433 11:00 27.05.2020

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

911 10:00 27.05.2020

Россия: миллиардерлар пандемия даврида 62 млрд долларга бойиган

760 09:30 27.05.2020

Избосканда коронавирус йўқми?

638 19:59 26.05.2020
« Орқага