Янгиликлар

Коронавирусга кўпроқ ким чалинмоқда: эркакларми ёки аёллар?

2017

Италия статистикаси шуни кўрсатадики, эркаклар коронавирус билан аёлларга қараганда кўпроқ касалланишяпти. Улар беморларнинг 60 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, Италия миллий соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, вафот этганларнинг 70 фоизи ҳам эркаклардир. Жанубий Корея, Хитой, Франция, Германия, Эрон, Германияда ҳам худди шу ҳолат.

Бундан ташқари, "эски" SARS ва МERS коронавируслари ҳам, кўпроқ эркакларни “ўлжа олишган”.

Тадқиқотчилар аёлларнинг вирусли инфекцияларга нисбатан иммунитети кучли эканлигини тан олишди. Бу аёлларда пайдо бўлган бола туғишдаги авлод сақланиши учун иммунитетнинг кучайишидир. Балки содда қилиб эркакларнинг хавфли ҳаёт тарзи билан ҳам тушунтирса бўлар.

Ўлганларнинг аксарияти турли касалликлар "гулдаста"сидан азоб чекканлар: гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, бронхит.

"Эркаклар умри давомида соғлиғига зарарли бўлган хатти-ҳаракатларга мойил бўлади", дейди Global Health 50/50 соғлиқни сақлаш директори, профессор Сара Хоукис.

Афсуски, шундай.

Хитойда 316 миллион чекувчиларнинг атиги уч фоизини аёллар ташкил этади. Италияда 7 миллион эркак ва 4,5 миллион аёл чекишади. Шунинг учун ҳам зарарли одатлари бўлган беморларга ўпкани сунъий нафас олдириш икки баравар кўпроқ талаб этилгани бежиз эмас.

Италиялик ва хитойлик эркаклар ҳам юқори қон босими ва 2-тоифа диабетдан азият чекишади. Бу эса COVID-19 учун бу осон ўлжа...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

COVID19'да қон босимининг ошиши

574 11:30 03.08.2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 мингдан ошди

510 14:30 02.08.2020

Қозоғистонликлар президентга ниқоб тақишни тўхтатиш тўғрисида петиция ёзишди

458 17:30 01.08.2020

Коронавирус пандемияси даврида ҳаж (фотожамланма) 

825 16:00 01.08.2020

Туркияда карантин чоралари яна кескинлаштирилади

913 15:30 01.08.2020

Коронавирусда осма укол олиш зарарлими? — мутахассис фикри

525 11:30 01.08.2020
« Орқага