Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирусга қарши эмланган хорижликлар умра қилиши мумкин

914

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши тасдиқлаган препаратлар билан тўлиқ эмланган хорижликларнинг 10 октябрдан эътиборан умра қилишига рухсат берилди. Бу ҳақда Gulf Business нашри Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, умра сафарига бормоқчи бўлганлар ё Pfizer-BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna вакциналардан бирининг ҳар икки дозасини, ёки Johnson & Johnson вакцинасининг бир дозасини олган бўлиши керак. Айнан шу вакциналар Саудия Арабистонида маъқулланган.

Sinopharm ёки Sinovac вакцинасини олганлар ҳам умра қилиши мумкин, бироқ улар Саудияда маъқулланган препаратлардан бири билан қўшимча равишда эмланган бўлиши керак.

Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 547 мингдан ошди, вафот этган беморлар сони эса 8,8 мингга яқинлашяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия бойларга қўл келди

425 19:05 17.01.2022

Ҳиндистонда коронавирусдан касалланиш йил бошига нисбатан 1100 фоизга ортган

435 12:12 16.01.2022

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

712 16:40 15.01.2022

Тошкентда узлуксиз ишловчи COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилди

233 12:05 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

213 16:35 14.01.2022

Ўзбек олимлари яратган дори коронавирусни даволаш протоколига киритилди

605 12:20 13.01.2022
« Орқага