Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирусни ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

1890

Италия ва Австралиялик бир гуруҳ олимлар коронавирус оғир кечиши ва ўлим билан тугашига сабаб бўладиган омилни топишди.

Олимлар 2020 йилнинг январ ойидан бошлаб декабрь ойига қадар 5617 нафар беморларда олиб борган кузатувлари натижасида 19та илмий иш ёзишган. Барча тадқиқотлар натижаси умумлаштирилганда, COVID-19 оғир кечиш ёки ўлим билан тугаган беморларда зардобли амилоид А (serum amyloid A) ёки SAA миқдори кескин кўпайиши кузатилган.

Олимлар айтишига қараганда, касаллик енгил кечган беморларга нисбатан ушбу беморларда биринчи 24-48 соат ичида SAA миқдори 1000 баробар ошиб кетиши кузатилган. Профессор Ардуино Мангони (Arduino A. Mangoni), айтишига қараганда зардобли амилоид А жигарда пайдо бўлади ва соғлом киши қон зардобида унинг миқдори 20-50 мг/л бўлади. Касалликнинг биринчи ва ўткир босқичида, тана ҳарорати ошиши ва бошқа гормонал ўзгаришлар қаторида SAA миқдори ҳам ошади.

Юқорида ўтказилган илмий иш хулосаларнинг асосий фойдаси шундаки – SAA миқдори кўрсатгичи орқали, COVID-19 оғир кечишини олдиндан аниқлаб даволаш муолажаларини тезроқ ва аниқроқ белгилаш мумкин, — дейилган хабарда.

Маълумот учун бугунги кунда юртимизда коронавирус аниқланган ҳолатлари 87225 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 2053 нафари тиббий муассасларга жойлаштирилган. Улар орасида 238 нафар бемор оғир аҳволда, 109 нафар эса — ўта оғир аҳволда. Бугунга қадар Ўзбекистон бўйича касалликдан 639 киши вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус ва соч тўкилиши – мутахассис фикри

390 09:28 28.10.2021

Москвада локдаун эълон қилинди

789 14:59 21.10.2021

Ўзбек олимлари бир нечта вакцина устида иш олиб бормоқда

369 11:10 12.10.2021

Коронавирусга қарши эмланган хорижликлар умра қилиши мумкин

641 09:09 12.10.2021

Туркия Ўзбекистонга Sinovac вакцинасидан юборади

516 18:30 11.10.2021

Янги тўлқин: коронавирус грипп билан қўшилиб кетиши мумкин

697 18:05 11.10.2021
« Орқага